«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 10:47
ЎЗO‘Z

Кабель телевидениесига пул тўламаган мижозларда 12та миллий телеканал ўчириб қўйилаётгани аниқланди

25 авг, 09:27 6 678 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Кабель телевидениесига пул тўламаган мижозларда 12та миллий телеканал ўчириб қўйилаётгани аниқланди Ўзбекистон хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси текширувида маълум бўлишича, Тошкентдаги кўпгина рақамли телевидение хизматлари кўрсатувчи провайдерлар кўрсатилган хизматлар учун истеъмолчилар томонидан ҳақ тўланмаган ҳолларда 12та бепул ретрансляция қилувчи миллий телеканалларни ҳақ ўчириш ҳолатларига йўлга қўйгани аниқланди.

Қўмитанинг маълум қилишича, Uzdigital TV МЖЧ абонентларининг ҳисоб рақамларида пул бўлмаган ҳолларда провайдер фақат пуллик каналларни ўчириши, 12та бепул намойиш этиладиган ижтимоий телеканаллар ретрансляциясини давом эттириши шарт.
Хусусан, “Ўзбекистон”, “Ёшлар”, “Тошкент”, “Спорт”, “Оилавий”, “Болажон”, “Наво”, “Маданият ва маърифат”, “Диёр”, “Дунё бўйлаб”, “Кинотеатр” ва “Маҳалла” ижтимоий телеканаллари рақамли телевидениедан фойдаланувчилар учун бепул ретрансляция қилиниши айтилди.

“Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги “Ўзбектелеком” АК, Uzdigital TV МЖЧ, Maks Layn ва “Ўзбекистон кабель телевидениеси”га кўрсатилган хизматлар учун истеъмолчи томонидан ҳақ тўланмаган ҳолларда юқорида кўрсатилган 12та телеканални ретрансляция қилишни давом эттириши шартлиги тўғрисида хат юборилди”, – деди вазирликнинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассиси Шуҳрат Сатторов.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 223
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 76
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 5
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 16
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 44
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 97
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 64
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 41
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 67
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 42
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 105
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 358
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 548
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 454
  • Бўлимлар