«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 13:53
ЎЗO‘Z

Экспортдан тушадиган валютанинг 25 фоизини мажбурий сотиш бекор қилинди

29 июл, 00:09 6 568 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Экспортдан тушадиган валютанинг 25 фоизини мажбурий сотиш бекор қилинди Ўзбекистонда тадбиркорларнинг хорижга маҳсулотлар экспорт қилиш амалиётидан тушадиган валютанинг 25 фоизини мажбурий сотиш тартиби бекор қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 28 июлда маҳаллий экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирларга доир ПҚ-3157 қарорида шу ҳақда сўз юритилади.

Унга кўра, 2017 йил 1 августдан эътиборан экспорт қилувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг экспортдан тушган валютасининг 25 фоизини мажбурий сотиш бўйича тартиб бекор қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2017 йил 1 августигача бўлган муддатда республиканинг ваколатли тижорат банклари ва хўжалик юритувчи экспортчилари, шу жумладан фермер хўжаликлари орасида кенг тушунтириш ишларини олиб боради.

Қарорнинг тўлиқ матни
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарни ва фермер хўжаликлар фаолиятини, уларнинг ташқи бозорларда рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт қилишини иқтисодий рағбатлантириш, шунингдек, валюта бозорини янада либераллаштириш мақсадида:

1. 2017 йилнинг 1 августидан шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ экспорт қилувчи хўжалик субъектларига маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) экспорт қилишдан валюта тушумларининг 25 фоизини мажбурий сотиш бўйича талаб бекор қилинади.

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки:

2017 йилнинг 1 августигача бўлган муддатда республикамиз ваколатли тижорат банклари ва экспорт қилувчи хўжалик юритувчи субъектлар, жумладан, фермер хўжаликлар ўртасида ушбу қарор билан ўрнатилган тартибни амалга ошириш механизми бўйича кенг тушунтириш ишлари олиб борсин;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Марказий банк раиси М.Б.Нурмуратов зиммасига юклансин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 230
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 52
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 148
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 52
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 1
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 0
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 1
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 12
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 157
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 39
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 51
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 46
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 256
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 130
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 147
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 115
  • Бўлимлар