«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 14:07
ЎЗO‘Z

6 ойда Тошкент вилоятида 97 мансабдорга нисбатан 70 та жиноий иш қўзғатилди. Батафсил…

28 июл, 15:08 8 788 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
6 ойда Тошкент вилоятида 97 мансабдорга нисбатан 70 та жиноий иш қўзғатилди. Батафсил… Тошкент вилояти ИИБда бўлиб ўтган матбуот брифингида Тошкент вилояти Прокуратураси расмий вакили ҳам иштирок этди. Тошкент вилояти Прокуратураси прокуратура органлари тергов тармоқлари фаолияти устидан назорат бўлими бошлиғи Собиржон Темиров прокуратура органлари томонидан вилоят кесимида мансабини суистеъмол қилиш ҳолларига доир ишлар қайтарзда олиб борилаётгани юзасидан маълумотларни тақдим этди, деб хабар берди Кун нашри.

Тошкент вилояти Прокуратура органлари томонидан жорий йилнинг ўтган олти ойи мобайнида 97 нафар мансабдор шахсларга нисбатан очилган 70 та жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилди. Шундан 93 нафар мансабдор шахсга нисбатан очилган 65 та жиноят иши айблов хулосалари билан судларга юборилган.

Собиржон Темиров мансабдор шахсларнинг жиноий иш турларига ҳам ойдинлик киритди. Унга кўра, мансабдор шахсларнинг 10 нафари ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, 2 нафари ҳокимият ёки мансаб ваколатидан четга чиқиш, 2 нафари мансабга совуққонлик билан қараш, 7 нафари мансаб сохтакорлиги, 12 нафари пора олиш-бериш ёки унда воситачилик қилиш, 37 нафари ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ва 23 нафарига Жиноят Кодексининг бошқа моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун жавобгарликка тортилган.

Жорий йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида мансабдор шахслар томонидан етказилган зарар миқдори 1,5 млрд сўмдан ортиқни ташкил этиб, дастлабки тергов жараёнида 1,2 млрд сўмни ундириш таъминланди.

Жиноят содир этган мансабдорларнинг 2 нафари республика, 10 нафари вилоят ва 85 киши туман-шаҳар миқёсидаги тармоқ раҳбар ходимларини ташкил этади.

Ҳисобот даври мобайнида мансабдор шахсларнинг тоифалари таҳлил қилинганда қуйидаги корхона-ташкилотлар раҳбарларига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, жавобгарликка тортилгани аниқланди.

Жумладан ҳокимият ва бошқа давлат бошқаруви органлари мансабдор шахсларининг 8 нафари, судьялар 1 нафар, адлия органининг 1 нафар, суд-ижро департаменти 1 нафар, ички ишлар идоралари ходимларининг 21 нафар, давлат солиқ инспекциясининг 4 нафар, банк ходимларининг 8 нафар, бошқа корхона, муассаса ва ташкилотлар мансабдор шахсларининг 53 нафарига нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилган.

Масалан, Қибрай тумани Салар шаҳар ИИБ паспорт бўлимининг собиқ бошлиғи бир гуруҳ шахслар билан жиноий тил бириктириб, моддий манфаатдорлик эвазига ҳужжатларни йўқ қилиш ва расмий ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали жами 73 нафар фуқароларни Қибрай туманининг турли ҳудудларига ноқонуний равишда доимий рўйхатга қўйган.

Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент вилояти прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилиб, паспорт бўлими бошлиғи ва бошқа 25 нафар шахс ЖКнинг 205-моддаси 5-қисми “б” банди, 209-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва бошқа моддалар билан айбланишган. Жиноят иши уларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган ҳолда, айблов хулосаси билан судга юборилган.

Тошкент вилоят судининг 2017 йил 27 январдаги ҳукми билан судланувларга нисбатан озодликдан маҳрум этиш жазолари қўлланилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 159
  • Сўнгги янгиликлар
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 63
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 215
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 100
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Бўлимлар