«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 05:14
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда автомобиль аслида ва миш-мишларга кўра қанча туради?

22 авг, 13:59 12 980 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда автомобиль аслида ва миш-мишларга кўра қанча туради? Охирги пайтларда омма орасида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилувчи автомобиллар нархи кескин тушиб кетгани ҳақида миш-мишлар юрибди. “Симсиз телеграф”нинг маълум қилишича, ҳозирда ҳамма машиналар долларга сотилиб, “Матиз”га нархлар 2-3 мингга тушиб кетгани айтилмоқда. Эмишки, уларни ҳаттоки фоизсиз кредитга ҳам сотиб олиш мумкин, деб ёзмоқда Kun нашри.

Албатта, бу миш-мишлар сал муболағага ўхшаб кетмоқда ва 12news.uz нашри мухбири бунинг қанчалик рост ёки ёлғон эканлигини текшириб кўришга қарор қилди.

Шу мақсадда мухбир Тошкентнинг Жанубий вокзали яқинида жойлашган “Тошкент ДЭУ центр” автосалонига йўл олди.

"Иш кунининг қизғин палласи бўлишига қарамай, салонда харидорлар деярли йўқ эди ва бу ҳолатнинг ўзиёқ бу ерда “паст” нархларнинг ҳаттоки иси ҳам келмаётганидан дарак берарди. Акс ҳолда бу ерда километрларга чўзилган турнақатор навбатлар юзага келган бўлар эди. “Дамас”лар позициясига кўра 26-28 млн сўмдан таклиф қилинмоқда ва уларни сўмга сотиб олиш мумкин.

Харидоргир “Матиз”нинг арзон моделлари 14,5-16,5 млн сўмдан сотилмоқда, бироқ уларни фақатгина долларга сотиб олиш мумкин. Автосалоннинг мулойим ходимлари “Матиз”нинг энг арзон моделини тезда долларга ўтказиб бердилар ва унинг нархи 6300 долларни ташкил қилди. Бунда ходимлар нархни чиқаришда АҚШ долларини давлат курсига чақишди. Жуда “доно” ва айёр усул! Бироқ айирбошлаш шохобчалари юртимизда бир неча йилдан бери бартараф этилган. Демакки, “Матиз” сотиб олмоқчи бўлган харидор “қора бозор”даги долларфурушлардан қонунга хилоф равишда 6300 долларни ҳозирги бозор курсида камида 31 млн сўмга сотиб олишга мажбур бўлади. Во-ажабо, ахир бу қиймат давлат ўрнатган нархдан деярли икки баробар кўпроқни ташкил қилмоқда-ку. “Кимдир буни арзон нарх деса, мен тарафга тош ота қолсин”, деб ёзади мухбир.

"20 йил аввал Ўзбекистонда Президентнинг республика ҳудудида ягона тўлов воситаси сўм эканлигини тасдиқловчи қарори чиққан. Ҳозирча ҳеч ким уни бекор қилмаган шекилли. Шундай экан, нима учун Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар бошқа давлатнинг валютасига сотилмоқда?! Ахир бу умуман мантиққа зид нарса-ку. Натижада енгил автомобилларнинг энг оммабоп ва арзон моделлари одамлар учун қоғозда ёзилганидек унча ҳам арзонга тушмаяпти. Яхшиямки, бундай ҳолатлар кўп эмас. Долларга фақатгина “Матиз”нинг 5та модели ва “Нексия”нинг 4та модели сотилмоқда. Қолган барча автомобиллар, жумладан “Кобальт”, “Ласетти”, “Малибу” ва бошқа моделлар ўзимизнинг сўмларга сотилмоқда ва бу ҳолат албатта кишини қувонтиради.

Машиналарнинг кредитга сотиб олиниши ҳақидаги миш-мишлар ҳам ўз исботини топмади. Мухбирнинг айтишича, унинг “бундай имконият бошқа салонда бор-йўқлиги” ҳақидаги саволига қатъиян “Йўқ” деган жавобни олган. Кўринишидан, бунга ҳам ҳали бор.

Яна битта “лекин” чиқиб қолди. Барча автомобиллар учун нақд пул тўлаш лозим. Мамлакатда пластик карточкалар тизими жадаллик билан ривожланаётган пайтда бу ҳам тушунарсиз ҳолатлигича қолмоқда. Нима учун автомобиллар сотиб олишда бундай тўловнинг иложи бўлмаяпти? Нима учун автомобилларни сотиб олиш фақатгина нақд пулга эга бўлганлар учунгина мумкин?

Бироқ юқоридаги камчиликларга қарамай, ижобий ўзгаришлар ҳам кузатилмоқда – аввалгидек асабга тегадиган навбатлар йўқолди, автомобилни телевизор ёки музлатгич каби қисқа фурсат ичида сотиб олиш мумкин бўлмоқда. Юқорида айтиб ўтилган номақбулчиликлар борасида гапириладиган бўлса, улар ҳам куни келиб барҳам топади. Маданиятли бозор вақти келиб ҳаммасини ўз жойига қўяди", дейди мухбир.




Мавзуга оид янгиликлар
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 66
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 359
  • Ўзбекистонда электромобилларга ўтиш тенденцияси қандай кетяпти? 03 апр, 20:28 198
  • Экспертлар: электромобиллар арзонлашиб кетади 03 апр, 08:16 532
  • Автомобилларни давлат рўйхатида ўтказиш ставкалари ошди 31 мар, 22:28 646
  • Кимларга яшил стикер текширувларсиз берилади? 30 мар, 19:19 371
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 25
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 40
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 68
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 192
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 114
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 192
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 41
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 74
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 95
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 59
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 143
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 61
  • Бўлимлар