«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 17:45
ЎЗO‘Z

Нималарга қизиқишингизга қараб Сиз ҳақингизда маълумот берамиз

22 июл, 11:44 9 985 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Нималарга қизиқишингизга қараб Сиз ҳақингизда маълумот берамиз Болалагингизни бир эслаб кўринг-а. Ўша пайтларда нима қилишни яхши кўрардингиз? Қандай машғулот билан шуғулланиш сизга кўпроқ завқ бахш этарди?

Психологлар томонидан ўтказилган қатор тадқиқотлар натижаларига кўра, катталарнинг табиати нималарга мойиллигини уларнинг болаликда яхши кўрган машғулотларидан ҳам билиб олиш мумкин экан. Келинг, болаликдаги энг ёқтирган нарса-буюмларингиздан келиб чиқиб, айни кундаги сизнинг табиатингиз, қарашларингиз ҳақида маълумот олишга уриниб кўрамиз. Психологларнинг мазкур хулосаси қанчалик тўғри ёки нотўғрилигини синаб кўриш сиздан.

Пластилин. Сиз барча соҳада тараққиётга, ривожланишга интилувчан, орзу-умидларингизни тезроқ ҳаётга татбиқ қилишга ҳаракат қиладиган инсонсиз. Сиз учун ҳамма нарса мукаммал бўлиши керак. Кўпинча атрофингиздагилар сизни тушунолмайдилар. Лекин сиз яқинларингизга яшашлари, ишлашлари, дам олишлари учун имкон қадар яхши шароит яратиб беришга ҳаракат қиласиз. Сизнинг жасурлигингиз ва мардлигингизга барча бирдек ҳавас қилади.

Конструкторлар. Агар сиз болалигингизда соатлаб ўтириб нималарнидир ясаган бўлсангиз, табиатан ўта босиқ, сабрли, кези келганда, ўжар ва қайсар инсонсиз. Танлаган йўлингиздан ортга қайтмайсиз. Инсонларга ҳамиша ҳам ишонавермайсиз, Шунинг учун ҳамма нарсанинг исботини талаб қилишга ҳаракат қиласиз. Тўсатдан юз бериши мумкин бўлган ишларни ёқтирмайсиз. Барча янги нарса ва ҳодисалар сизни ўзига тортса ҳам, сиз унинг ичига киришга шошилмайсиз. Сиз учун ҳамма нарса мароми билан кечгани маъқул.

Китоблар. Сиз табиатан хаёлпарастсиз. Сиз уйингизни тарк этмасдан ҳам етти иқлимга «саёҳат» қилишингиз мумкин. Ақлингиз ҳам мақтагулик даражада. Чунки ҳар нарсанинг мағзини чақишни биласиз, ҳар нарсанинг моҳиятини тушуна оласиз. Сиз узоқни кўра оласиз, лекин кундалик ишларингизни ҳамиша ҳам тўла-тўкис бажаришга у қадар эътибор қаратмайсиз. Сиз келажак бугундан бошланади, деган ақидани ёдингиздан чиқармаслигингиз лозим.

Бўёқ. Болалалигингизда бўёқ билан расм чизиш жону дилингиз бўлган бўлса, сизни бемалол нозик дид эгаси дейиш мумкин. Агар ўйлаган режаларингизни амалга оширсангиз, ҳаётдан завқ ола бошлайсиз. Сизнинг яқинларингизга ҳавас қилса арзийди. Илиқ муомалангиз, инсонларни қадрлашингиз барчани ром этади.

Юмшоқ ўйинчоқлар. Сиз табиатан агрессив одамсиз. Янгиликларга хушингиз йўқ, янги туйғуларни бошдан кечиришни ёмон кўрасиз. Шу сабабли ҳам ҳаётингиз аксарият пайтларда зерикарли ўтади. Бирор нарсанинг моҳиятини тушунишга, фикрлашга умуман қизиқмайсиз. Ҳисоб-китобли ишларни ҳам ёмон кўрасиз.

Қўғирчоқ. Янги инсонлар билан танишишни жуда яхши кўрасиз. Лекин бу танишувларингиз кўпинча узоққа бормайди. Сиз одамлар билан нафақат, гаплашасиз, балки уларнинг шахсий ҳаётларига ҳам қизиқасиз. Ҳаётингизда инсонлар билан боғлиқ касбни эгаллашга иштиёқ кучли.

Фотоаппарат. Сиз табиатан бир марта кўрган кишингизни ёдда сақлаб қоладиган инсонлар тоифасига кирасиз. Сизда барча нарсаларни эсда сақлаб қолиш қобилияти яхши ривожланган. Лекин ички ҳис-туйғуларингизни айтишга қийналасиз. Атрофдагиларнинг сиз ҳақингизда билдирган фикрлари ҳам сиз учун муҳим аҳамиятга эга.

Тўп (копток). Сиз табиатан узоқ кутишга ва яхши ўйлаб кейин қарор қилишга мойил эмассиз. Бир нарсани режалаштирсангиз уни тезда амалга оширишга интиласиз. Бўлиб ўтаётган воқеаларни кўришни эмас, уларда қатнашишга ҳаракат қиласиз. Бундан ташқари, турли тадбирлар, спорт мусобақаларига қатнашиш ҳам сизга завқ бағишлайди, шунингдек, ҳар қандай шароитга тез кўникувчансиз.

Манба: mulohaza.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 95
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 253
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 136
  • Қулупнайнинг сиз билмаган 10 та фойдали хусусияти 17 апр, 07:41 156
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 17 апр, 05:30 130
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 139
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўлим учун кўпайтирилаётган 18 миллиард ҳайвонлар ҳақида 20 апр, 16:51 0
  • Автобусда ёнидаги аёлга тегажоғлик қилган 45 ёшли эркак 15 суткага қамалди 20 апр, 16:30 0
  • Эрта тонгда жанг: Бектемир Мелиқўзиев рақибидан оғирроқ тош босди 20 апр, 16:08 2
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 3
  • Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди... 20 апр, 15:15 17
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 29
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 44
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 52
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 41
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 46
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 86
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 32
  • Бўлимлар