«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 18:45
ЎЗO‘Z

Назарбоев: қизлар учун қора кийим, эркакларга соқол тақиқлансин

22 июл, 10:23 7 516 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Назарбоев: қизлар учун қора кийим, эркакларга соқол тақиқлансин Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ёш йигитларга соқол ўстириш ва қизларга «ўзларини тўлиқ қора кийим билан ўрашни» қонуний равишда тақиқлашни таклиф қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати Назарбоевнинг Қозоғистон Мусулмонлари диний бошқармаси вакиллари билан бўлган учрашуви якунлари бўйича хабар берган, деб ёзмоқда Tnews.uz сайти.

«Илмсизлик оқибатида ёшларимиз соқол ўстириб, шимларини калталатишяпти. Ўзини қора матох билан тўлиқ ўраётган қизларнинг ҳам сони ортиб боряпти. Бу на бизнинг анъаналаримизга, на халқимизга мос келади. Буни қонуний тарзда тақиқлаш масаласини ишлаб чиқиш лозим. Қозоқлар қора кийимни мотам даврида кийишади», — деди президент Назарбоев.

Нурсултон Назарбоевнинг таъкидлашича, рақамли технология ривожланаётган даврда Қозоғистон «ноанъанавий оқимлар ташвиқотига» тўсиқ қўйишни уддалаши керак. Зарурат бўлса, давлат Қозоғистон Мусулмонлари диний бошқармасини қўллаб-қувватлашга тайёр. Унинг гапларига қараганда, давлат ҳукуматга содиқ мингта имомларнинг профессионал даражасини оширишга кўмак беради.

Қозоғистон президенти маъмуриятининг бу учрашув ҳақидаги хабарига кўра, Назарбоев қозоғистонликлар учун исломнинг ҳанафий мазҳаби анъанавий йўналиш ҳисобланишини айтган. Сўнги йилларда Қозоғистон ҳукуматидагилар мамлакатда исломнинг бошқа оқимлари, хусусан, ваҳобий ва салафий оқимларининг таъсири кучайиб бораётганидан бир неча бор ҳавотир билдиришган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 0
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Сўнгги янгиликлар
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 102
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 174
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 168
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 45
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 206
  • Бўлимлар