«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 15 2021, 07:38
ЎЗO‘Z

Хориждан олиб келинадиган машиналар учун божхона расмийлаштируви соддалаштирилди

18 июл, 16:18 13 848 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хориждан олиб келинадиган машиналар учун божхона расмийлаштируви соддалаштирилди Маълумки, чет давлатлардан импорт асосида олиб келинадиган товар ва бошқа моддий бойликлар белгиланган тартибда божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилади. Шу қатори товар сифатида олиб ўтиладиган автотранспорт воситалари ҳам.

Амалдаги таомилларга кўра, товар сифатида олиб ўтиладиган автотранспорт воситаларининг божхона назорати ва расмийлаштируви Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 19 ноябрда 2156-рақам билан рўйхатдан ўтган “Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор талаблари асосида амалга ошириларди.

Мазкур қарор талаблари асосида божхона назорати ва расмийлаштируви якунига етган автотранспорт воситаси 10 кун муддатда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ҳудудий органларидан рўйхатдан ўтказилиши лозим. Илгари бунинг учун шахслардан божхона органи томонидан тақдим этиладиган “Автотранспорт воситасини олиб кириш гувоҳномаси” талаб этиларди.

Шунингдек, эркин муомалага чиқарилган автотранспорт воситаси 5 йил муддат доирасида эгаси томонидан ўзга шахсга фойдаланишга, эгалик қилишга бериш ёки ўзгача равишда ўтказиш учун тегишли ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилгандан ва янги гувоҳнома расмийлаштирилгандан сўнг, гувоҳнома йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда эса дубликат олиш учун автотранспорт воситаси эгасининг божхона органига ёзган аризасига асосан тақдим этилиши ҳам белгиланганди.

Бу каби тартиб-қоидаларни соддалаштириш ҳамда ташқи иқтисодий фаолиятда иштирок этаётган юридик ва жисмоний шахсларга янада енгилликлар яратиш, бу билан ташқи иқтисодий фаолиятга кенг йўл очиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 15 февралда 2156-2-рақам билан рўйхатдан ўтган қарорнинг юқорида қайд этилган тартибларига ўзгартиришлар киритилди.

Қарорга асосан, юридик ва жисмоний шахслар томонидан товар сифатида олиб кирилаётган автотранспорт воситаларини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ҳудудий органларида рўйхатдан ўтказиш учун асос ҳисобланган гувоҳнома бекор қилинди. Эндиликда аввалги гувоҳнома эмас, балки божхона органи томонидан тўғридан-тўғри онлайн тарзда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ҳудудий органларига тақдим этиладиган электрон маълумотлар кифоя бўлади.

Шунингдек, эркин муомалага чиқарилган автотранспорт воситаларини ўзга шахсга фойдаланишга, эгалик қилишга бериш ёки ўзгача равишда ўтказишда божхона органи томонидан ҳеч қандай қўшимча ҳужжатлар расмийлаштирилмайди. Мазкур ҳолатларда “Вақтинча олиб кириш” божхона режими остида олиб кирилган автотранспорт воситасига электрон маълумотлар қайта расмийлаштирилгандан сўнг йўл қўйилади.

Қолаверса, товар сифатида олиб кирилган автотранспорт воситасига божхона томонидан ҳар бир гувоҳнома расмийлаштирганлик учун транспорт турига қараб 25 еврогача миқдорда ундириладиган божхона тўлови Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги 211-сонли қарори билан бекор қилинган эди.

Ҳисоб-китобларга кўра, қарор қабул қилиниши натижасида ўтган даврда қарийб 150 миллион сўм пул маблағи вилоятда фаолият юритадиган ташқи иқтисодий фаолият субъектлари ихтиёрида қолдирилди.

Жорий этилган бу тартиб-таомиллар ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига бир қанча енгилликлар яратиш билан бирга, маблағ, қолаверса, уларнинг қимматли вақтини ҳам тежаш имконини беради.

Манба: Qalampir.uz



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Гилзалар “Бест” ёрдамида фош этилди 27 фев, 09:50
  • Тўxтатилган “Дамас” ичида нима бор эди?! 18 дек, 14:45
  • Йирик миқдордаги товар-моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди 27 ноя, 14:50
  • Қонунбузарлардан тўловлар тўлиқ ундириладиган бўлди 19 окт, 15:20
  • Божхона тўловларидан бўйин товлаш фош бўлди 24 июл, 13:30
  • Тадбиркорлар учун: Божхоналарда “яшил” ва “кўк” йўлаклар ишга туширилди (фото) 01 мар, 22:50
  • Сўнгги янгиликлар
  • Британияда дунёдаги энг катта қуён ўғирлаб кетилди 15 апр, 07:14 0
  • "Пахтакор" футболчиси ОЧЛда порлаши кутилаётган истеъдодлар қаторида эътироф этилди 15 апр, 00:00 672
  • Ислом Каримовнинг невараси россиялик блогер Амиран Сардаровга турмушга чиқди (видео) 14 апр, 23:35 2 668
  • Миржалол Қосимов "Ал-Ҳилол"га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди 14 апр, 23:09 1 231
  • Питер Хюистра: "Хатолардан хулоса чиқарамиз" 14 апр, 22:59 1 151
  • Байден ва Путин Украина бўйича гаплашишди 14 апр, 22:37 1 712
  • "Пахтакор" ноҳақ пенальти туфайли ғалабани қўлдан чиқарди 14 апр, 22:09 1 928
  • “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейи ўқишга таклиф этади 14 апр, 21:44 1 381
  • Ўзбекистон ва Покистон етакчилари учрашуви бўлиб ўтди 14 апр, 21:12 367
  • Пойтахтимиз Ўзбекистон пойтахтига ўхшасин-да! 14 апр, 20:44 2 001
  • Йўлда қуш фожиага сабаб бўлди 14 апр, 20:18 1 590
  • Шифокорлар коронавирусда ўлим хавфини уч баравар оширадиган омилни аниқлашди 14 апр, 19:50 1 885
  • Бўлимлар