«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 20:48
ЎЗO‘Z

ДТМ: тест синовлари натижалари ҳафта охирида эълон қилинади

15 авг, 12:40 12 472 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ДТМ: тест синовлари натижалари ҳафта охирида эълон қилинади Ўзбекистоннинг олий ўқув юртларига кириш учун топширилган тест синовлари натижалари ушбу ҳафта охирида эълон қилинади. Бу ҳақда Давлат тест маркази ходими Kun.uz мухбирига маълум қилди.

“Тест синовлари натижалари ҳафта охирида эълон қилинади. Аниқ санасини айта олмайман”, – деди ДТМнинг исми тилга олинишини истамаган ходими.
Шунингдек, у тест натижалари чиқиши ҳақида бир кун олдин эълон қилинмаслигини, абитуриентлар ўз натижаларини махсус SMS-хизмат орқали билиб олишлари мумкинлигини айтди.

Шунингдек, Ўзбекистон Миллий университетидаги манбаимиз тест натижалари бугун, 15 август куни эълон қилиниши мумкинлигини хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз, 1 август куни имтиҳон топширган абитуриентлар тўплаган балларини, талабаликка тавсия этилганлиги ёки этилмаганлигини ҳамда ўқиш давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида эканлигини билиш учун UCell ва UzMobile мобил компанияларига уланган телефонлар орқали 5100 рақамига жавоблар варақаси рақамини SMS-хабар шаклида жўнатиши ҳамда натижаларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарори чиққандан кейин билиб олиши мумкин бўлади.

5100 рақамига жўнатилган барча SMS-хабарлар бепул, 5101 рақамидан келган барча SMS-хабарлар нархи 0.75 долларни ташкил қилади.
Тест синови натижаси билан боғлиқ SMS-хизматлар Ucell ва UzMobile мобил компанияларига уланган телефонлар орқали амалга оширилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 228
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 76
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШнинг Украинага берган умумий ёрдами 113 миллиард доллардан ошди 29 мар, 19:49 2
  • Президент қатор раҳбарларга жазо кўрилганини қайд этди 29 мар, 19:29 35
  • Тошкентда одамлар гавжум жойлар кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда 29 мар, 19:09 22
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 25
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 11
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 112
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 121
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 205
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 45
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 195
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 307
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 82
  • Бўлимлар