«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2021, 05:08
ЎЗO‘Z

Миграция агентлиги 500-1100 долларлик ишларга таклиф қилмоқда

13 июл, 22:14 9 781 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Миграция агентлиги 500-1100 долларлик ишларга таклиф қилмоқда Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бугунги кунда агентликда мавжуд бўлган вакансиялар рўйхатини эълон қилди, деб ёзмоқда Спутник.

Йўналишли автобус ҳайдовчилари — 1000 киши. Мосгортранс компанияси «D» категорияга эга бўлган тажрибали ҳайдовчиларини ишга таклиф қилмоқда. Маош 43-60 минг рубл, турар жой ва кунлик йўл харажатлари қопланади. Номзодлар камида 1 йиллик иш тажрибаси бўлиши ва рус тилини яхши билиши керак.

Бўёқчи-сувоқчилар — 20 киши. Москва, Сколково ҳудуди. Маош 40-45 минг, турар жой ва овқат харажатлари қопланади. Номзодлар бир йиллик тажрибага эга бўлиши ва 20-45 ёшда бўлиши керак.

Шлифовщик, токарь, слесарь, наладчик станков, термистлар — 270 киши. Волгоград подшипник заводи рус тилини ўртача билган фуқароларни ишга таклиф қилмоқда. Керакли тажрибага эга бўлмаганларни жойида ўқитиш имкони бор. Номзодлар турар жой ва овқат билан таъминади. Маош ўқиш вақти 15-22 минг рубл, ишлаш вақти — 30 минг рубл.

Тикувчилар.
Астрахань шаҳрида жойлашган «Хаска» корхонаси 4 разряд ва ундан юқори малакага эга бўлган тикувчиларни ишга таклиф қилмоқда. Тикувчилар рус тилини ўртача билиши керак. Маош 20-40 минг рубл. Патент расмийлаштириш харажатлари (8600 рубл) иш берувчи томонидан қопланади. Турар жой ва овқатланиш бир кунига 33 рубл. Ўзбекистондан келиш йўл пули, кейинчалик маошидан ушлаб қолиш шарти билан, иш берувчи томонидан қопланиши мумкин.

Юқоридаги вакансиялар бўйича ишлашни истаган фуқаролар Ўзбекистон Ташқи Меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилишлари мумкин. Манзил Тошкент, Олмазор тумани, Камарнисо кўчаси, 1-уй. тел: 214-51-87, 214-24-29.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 4-5 апрел кунлари Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги делегациянинг Россия Федерациясига ташрифи давомида Ўзбекистон фуқароларини Россия корхоналарига турар жой, тиббий суғурта билан таъминланган ва ҳуқуқлари кафолатланган ҳолда, ташкиллаштирилган тартибда ишга таклиф қилиш ҳақида келишиб олинган эди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Меҳнат вазирлиги Жанубий Кореяда ишлашни хоҳловчилар учун талабларни эълон қилди 01 фев, 10:48
  • Россияда ишламоқчи бўлган самарқандликлар учун хушхабар 23 мар, 09:52
  • Диққат!!! Туркияда ишлашни хоҳлаган фуқаролар учун танлов бошланди 13 мар, 17:06
  • Россиянинг Астрахан вилоятига ўзбекистонликлар ишга таклиф қилинмоқда 31 мая, 19:34
  • Москва автобусларида ишлашга ўзбекистонлик ҳайдовчилар учун танлов бошланди 14 мая, 22:27
  • Россияда ўзбек меҳнат муҳожирлари ҳуқуқлари кафолатланди 19 мар, 08:13
  • Сўнгги янгиликлар
  • Бепул уй-жой ва ер берадиган 8 та давлат (фото) 16 янв, 00:30 232
  • Дана Уайт кўз олдида ўзбек жангчиси ажойиб ғалабани қўлга киритди 16 янв, 00:06 312
  • Отабек Шукуровнинг голи жамоасига ғалаба келтирди! (видео) 15 янв, 23:50 213
  • Шомуродов Мессига ўхшашни истамади: Бўлди, мени ортиқ мақтаманг! 15 янв, 23:30 248
  • "Женоа" клуби навбатдаги трансферни эълон қилди 15 янв, 23:17 219
  • Ўзбекистон 70 млн доза Россия вакцинасини сотиб олиши маълум бўлди 15 янв, 23:06 300
  • «Дўстлар ташлаб кетилмайди»: Америкалик аскар қутқарган итини Суриядан олиб чиқишни қандай уддалади? (фото, видео) 15 янв, 22:30 217
  • Le Moci: «Ўзбекистон – француз компаниялари учун янги Элдорадо» 15 янв, 22:00 284
  • Энергетика вазирлиги: 2021 йилда 9та янги электр станцияси ишга туширилади 15 янв, 21:37 271
  • Руҳиятга билинарсиз тарзда салбий таъсир ўтказувчи 5 одат 15 янв, 21:13 195
  • Шавкат Мирзиёев Тошкентда очилган янги заргарлик корхонасини бориб кўрди 15 янв, 20:30 266
  • КХДР парадда «дунёдаги энг кучли қурол»ни намойиш этди 15 янв, 20:00 933
  • Бўлимлар