«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 11:23
ЎЗO‘Z

Путиннинг машинасида сирли йўловчини пайқаб қолишди

13 июл, 14:30 7 241 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Путиннинг машинасида сирли йўловчини пайқаб қолишди ОАВлар Россия президенти Валаамга шахсан ўзи ҳайдаб келган автомобилдаги сирли йўловчига эътибор қаратди, деб ёзади «Mk.ru». У аёл ёки эркак бўлганини аниқлаш имкони бўлмади. Бу одамнинг тиззасида қизил сумкачаси бўлгани маълум, холос. Ҳатто Кремлдагилар ҳам президентнинг ҳамроҳи ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмас.

Баъзи ОАВлар президент матбуот котиби Дмитрий Песковга мурожаат қилиб, Владимир Путин бошқарган Mercedes МL автомобилининг орқа ўриндиғида ким ўтирганини сўраганида, у қисқа қилиб: «Мутлақо хабарим йўқ», — деб жавоб берди.
Сирли йўловчи «Звезда» телеканали эълон қилган кадрларда кўриниб қолган. Уларда Владимир Путин Mercedes’нинг ҳайдовчи ўриндиғидан чиқиб, орқа эшикни очганини кўриш мумкин. Йўловчи ўриндиғида калта енгли норасмий кийим кийган ва қўлида қизил сумка тутган киши ўтирибди. Бу йўловчи машинадан чиқмади, қўли билан монастирга ишора қилди, шундан сўнг президент эшикни ёпиб, ибодатхона томонга кетди.

Журналистлар тахмин қилишича, агар у аёл киши бўлса, Путин унинг қўлидан тутиб, машинадан тушишига ёрдам бермоқчи бўлган. Аммо ўша вақтда Путиннинг устки кийими бўлмаган ва балки у шунчаки орқа ўриндиқдан пиджакини олмоқчи бўлган, бироқ негадир олмаган.
ОАВлар қайд этишича, ибодатхонадан Путин бошқа машинада жўнаб кетган, уни ҳайдовчи бошқарган.
Бироз вақтдан сўнг Life журналистлари Дмитрий Песковга Путиннинг машинасидаги йўловчи ҳақида қайтадан савол берди. «Хавфсизлик (ходими)», — дея нашр Песковнинг жавобини келтирди.

Манба: Hordiq.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 0
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 302
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 423
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 99
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 246
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 183
  • Сўнгги янгиликлар
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 0
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 0
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 0
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 93
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 72
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 75
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 69
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 67
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 99
  • Ширинликлар юз терисига қандай таъсир кўрсатади? 19 апр, 07:30 44
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 148
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 276
  • Бўлимлар