«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 02:50
ЎЗO‘Z

Хориж ҳаваси кўнгилга тушганида…

11 июл, 23:04 8 076 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хориж ҳаваси кўнгилга тушганида… Лола ҳар доимгидек эри билан жанжалнинг айни «қизиган» вақтида аразлаб, бошқа хонага чиқиб кетди.
Эшик ортидан Бегзоднинг қаттиқ-қаттиқ овози эшитилди.
— Ўзи нима етмайди сенга? Тўйимиз бўлганига ҳали бир йил тўлмади. Бошимизда қанча қарзимиз бор, сен бўлсанг унингиз йўқ, бунингиз кам, деганинг деган. Мен ҳам қўлимдан келганча ҳаракат қилаяпман, яна мендан нима хоҳлайсан?
Лола яна тилини тиёлмай ичкарида туриб гапирди.
— Ишлагани чет элга кетинг.
Бегзод хонага шошиб кириб, сўради.
— Нима дединг?
— Ҳа, нима? Чет элда яхши топасиз. Шунда ҳам қарзларни тўлаймиз, ҳам кам-кўстсиз яшаймиз.
Бегзод ўйланиб қолди.
— Майли, ота-онам билан маслаҳат қилай-чи.
Бу жавобдан Лоланинг юзи ёришди.
Эртаси куни нонушта вақтида Бегзод пайтини топиб катталарга четда ишлаш ҳақида маслаҳат солди. Уларнинг розилигини олгач, кетишга тайёргарлик кўришни бошлади.
Бегзод бир ҳафта ичида ҳужжатларни тўғрилаб, учиш учун билет ҳам сотиб олди.
Лола эрининг кетаётганидан, ишлаб кўп пул жўнатишидан роса қувонар, бу тўғрисида барча дугоналарига овоза қилиб бўлганди.
Ва ниҳоят жўнаш куни ҳам келди. Аэропортда Лола Бегзодни ҳужжат расмийлаштиришини кутиб ўтирарди. Шунда унинг ёнига болали аёл келиб, олдидаги ўриндиққа жойлашди.
Болакай жуда шўх экан. Тинмасди, ҳали унга тегар, ҳали буни ўйнарди. Онаси «жим ўтир» дейишдан чарчамас, Лола бўлса уларни мароқ билан кузатарди.
— Жуда тиниб-тинчимас бола экан.
— Вой нимасини айтасиз?
— Нима бирортасини кутаяпсизларми?
— Йўқ, биз ҳам чет элга кетаяпмиз, дадамизнинг олдига.
— Ажойиб-ку.
Лола кутиш залида «сирпанчиқ» ўйнаётган болакайни олдига олиб сўради.
— Исмингиз нима?
Бола хархаша қилиб, Лоланинг қўлидан чиқишга уринарди. Болакайнинг ўрнига онаси жавоб берди.
— Исми Камрон.
— Ўў, чиройли исми бор экан. Камрон дадани кўрсангиз қандай салом берасиз?
Камрон ҳеч унамади, охири Лоланинг бағридан чиқиб кетди. Ёнидаги аёл секин гап қотди.
— У отасини кўрмаган.
Лола хайрон қолди.
— Нега кўрмаган?
— Эҳҳэ, бунинг тарихи узун.
Аёл ўйнаб юрган ўғлига боқиб, гапида давом этди.
— Бир йиллик келин эдим. Уйда ҳамма нарса бор, эрим, қайнона-қайнотам, барчалари менга меҳрибон, ҳеч нарсадан кам-кўстимиз йўқ. Бироқ, барибир менга бир нарса етишмаётгандай туюлар, шукр қилишни билмасдим. Ҳар куни бир важ топиб жанжал чиқарардим. Мени дастимдан уйда тинчлик йўқолганди. Охири эрим қилиқларимга чидамади, шарт нарсаларини олиб, мени оғироёк ҳолимда ота-онасига ташлаб, ўзи четга ишлаш учун кетиб қолди. Аввалига кўп пул жўнатаётганига қизиқиб, унинг йўқлигини сезмадим. Лекин кейинчалик ўғлим туғилганидан сўнг оиламизга бош кераклигини тушуниб етдим. Бу орада уйларимизни икки қаватли қилиб солдик, қайнотамга машина олдик, бир нечта дўкон ҳам очдик. Аммо энди буларнинг бирортаси татимас, менга бойлик эмас хўжайиним кераклигини тушунгандим. Буларга энди етар, келаверинг, десам, кўнмасди, назаримда у мендан безиганди…
Яқинда эрим билан бирга ишлайдиган дўстидан нохуш хабар эшитдик. Айтишича, эрим иш вақтида баланд қаватли бинодан йиқилиб, бехуш ётган экан. Ҳеч қаери лат емадими десак, индамади. Менимча, ахволи жиддий. Шунинг учун зудликда билет олдик, мана энди учиб кетаяпмиз.
Лола худди ўзининг келажагини эшитгандек хаёлга берилди.
— Сиз-чи, сиз ҳам учиб кетаяпсизми ёки у бу кимни кутиб олаяпсизми?
Лола саволга қандай жавоб қайтаришни ҳам билмай қолди ва бироз сукутдан кейин:
— Кутиб олаяпман -, деб қўйди.
Лола Камроннинг юзларидан ўпди. Уларга ок йўл тилаб, ўрнидан турди. Регистратцияда навбат кутиб турган Бегзодни олдига чақирди.
— Ҳа, Лола. Тинчликми?
— Кетдик, уйга қайтамиз.
— Ахир менинг навбатим келди…
— Йўқ, ҳеч қаерга бормайсиз. Олдимга тушинг…
Улар биргалашиб аэропортдан чиқишди.
— Лола нега дабдурустдан бундай қилдинг?
— Бегзод ака, ҳамма нарса топилса-ю, сиз олдимда бўлмасангиз менга ҳеч нарса юқмайди. Яхшиси сиз доим ёнимда бўлиб, ота-онамиз олдида фарзандларимизни бирга вояга етказайлик. Шунда бари кўнгилдагидек бўлади.
Бегзод мамнун ҳолда Лолани бағрига босди. Шу онда уларнинг устидан самолёт юқорига кўтарилиб, узоқларга учиб кетди.

Фаридбек Мирзажонов

Манба: Hordiq.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 119
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 286
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 144
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 331
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 222
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 285
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 11
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 6
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 16
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 14
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 37
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 27
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 22
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 124
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 24
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 99
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 67
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 65
  • Бўлимлар