«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 16:38
ЎЗO‘Z

Видео: 1000 от кучига эга электрокар соатига 380 км тезликка эришди

11 июл, 16:20 7 111 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Видео: 1000 от кучига эга электрокар соатига 380 км тезликка эришди Электрокарлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Lucid Motors компанияси 1000 от кучига Air электрокарининг соатига 377,29 км тезликка эришгани қайд этилган видеони намойиш этди. Ишлаб чиқарувчи апрель ойида ушбу автомобилнинг соатига 350 кмга чиққанини кўрсатган эди. Бироқ, ўшанда тезлик дастурий таъминот воситасида чеклангани маълум бўлди. Янги натижа ушбу автомобилнинг ҳақиқий энг юқори тезлигидир.

Синов жараёни Оҳайо штатидаги махсус айлана тезлик йўлида бўлиб ўтган. Унда тест прототипидан фойдаланилган.

Lucid Motors компаниясида таъкидлашларича, юқори натижага қарамай, бу серияли автомобиль эга бўладиган якуний энг юқори тезлик эмас. Шу билан бирга, ишлаб чиқарувчи қандай тезлик бирлигини энг юқори натижа сифатида қайд эитиши ҳам номаълум.

Lucid Air электрокари ўтган йилда намойиш қилинган эди. 4 эшикли машинага жами 1000 от кучли 2та электромотор ўрнатилган. У соатига 100 км тезликка 2,5 сонияда эришади. Аввалроқ, автомобилнинг энг юқори тезлиги соатига 315 кмни ташкил этиши хабар қилинган эди.

Серияли автомобилга 2 тўплам аккумулятор ўрнатилади. Уларнинг ҳажми 100 ёки 130 кВт*соатни ташкил этади. Автомобиль бир марта қувватлангач, 640 километрлик масофани ортда қолдира олади.

Lucid Air келаси йилдан сотувга чиқарилиши кутилмоқда. Унинг нархи 100-160 минг доллар бўлиши тахмин қилинаяпти.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 82
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 64
  • TikTok фотосуратлар учун мўлжалланган янги иловани чиқаради 13 апр, 22:30 41
  • Дунёдаги энг юпқа қўл соати чиқарилди (видео) 11 апр, 21:21 94
  • Италияда оёқ ўлчамига мослашувчан кўп йиллик кроссовка ихтиро қилинди 11 апр, 17:44 78
  • АҚШ фуқароларга “Касперский лабораторияси” дастурий таъминотидан фойдаланишни тақиқламоқчи 10 апр, 14:06 51
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 2
  • Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди... 20 апр, 15:15 17
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 29
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 44
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 52
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 41
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 46
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 85
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 32
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 506
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 250
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 57
  • Бўлимлар