«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 19:23
ЎЗO‘Z

Меркель Иванка Трамп отаси ўрнини эгаллашига муносабат билдирди

09 июл, 15:21 6 752 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Меркель Иванка Трамп отаси ўрнини эгаллашига муносабат билдирди Германия канцлери Ангела Меркель АҚШ президенти Доналд Трампнинг қизи Иванка «Катта йигирматалик» саммити маросимларидан бири вақтида отаси ўрнини эгаллаганига муносабат билдирди.

«Иванка Трамп — АҚШ делегацияси аъзоси. У Оқ уйда ишлайди ва бир қатор ташаббусларга жавобгар ҳисобланади», — деган канцлер. У бундай ҳолат бошқа делегацияларда ҳам кузатилиши мумкинлиги, бу тартибларга зид эмаслигини қўшимча қилган.

8 июль куни Россиянинг G20’даги вакилларидан бири Светлана Лукаш ўз твиттерида Иванка Трамп саммит вақтида Африка, миграция ва соғлиқни сақлаш масалалари муҳокама қилинган учрашувда отаси ўрнини эгаллагани ҳақида ёзди. «Иванка Трампга ҳамроҳлик қилди ва у ўрнидан туриб кетганида, отасининг жойига ўтирди», — деб ёзганди Лукаш ўз твиттерида.

Иванка Трамп — президент Трампнинг чехословакиялик спортчи ва фотомодель Ивана Зельничкова билан никоҳидан туғилган тўнғич қизи ҳисобланади. Отаси давлат раҳбари лавозимига сайлангач, у жамоатчилик асосида унинг ёрдамчиси бўлиб ишламоқда. Бир қатор сиёсатчиларнинг фикрича, у отаси ва умуман, Оқ уй сиёсатига улкан таъсир ўтказиб келмоқда. Унинг турмуш ўртоғи Жаред Кушнер Трампнинг маслаҳатчиси лавозимида. Иванка ва Жаред президент маъмурияти аъзолари сифатида маош олишмайди.

Дональд Трампнинг ўзи ҳам бир неча бор қизи билан жуда фахрланишини айтиб ўтган. Кунларнинг бирида, агар Иванка унинг қизи бўлмаганида, қиз қайтага осонроқ ишлаган бўларди, деб ҳазиломуз оҳангда иқрор бўлган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 0
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Сўнгги янгиликлар
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 0
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 0
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 0
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 103
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 175
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Бўлимлар