«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 02:13
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев профилактика инспектори хизмат хонасидан Хоразмга алоқага чиқди

08 июл, 21:56 9 569 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев профилактика инспектори хизмат хонасидан Хоразмга алоқага чиқди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳридаги “Орзу” маҳалла фуқаролар йиғини фаолияти, профилактика инспектори яшаш жойи билан танишди. Бу ҳақда Qalampir.uz сайти хабар берди.

Орзу маҳалласида Биринчи Президентнинг 2009 йил 3 августдаги “Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бўйича 2014-2016 йилларда намунали лойиҳалар асосида 708 уй-жой, маҳалланинг янги биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди. 6 минг 300 дан зиёд аҳоли истиқомат қилаётган маҳаллада оталар чойхонаси, савдо шохобчалари, мини футбол майдони, болажонлар учун турли аттракционлар ишлаб турибди.

Бу ерда маҳалла раиси, котиби ва маслаҳатчиси, профилактика инспектори учун алоҳида хоналар мавжуд. Кутубхона замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, зарур адабиётлар билан таъминланган. Жорий йилда маҳалла биноси ёнида профилактика инспектори учун хизмат уйи қурилди.

Давлат раҳбари “Орзу” маҳалла фуқаролар йиғини профилактика инспектори хизмат хонасида ўрнатилган компьютер орқали Хоразм вилояти Хива тумани ички ишлар бўлими ходимлари билан видеомулоқот қилди.

"Профилактика инспекторлари фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш, содир этилган ҳар бир жиноятни таҳлил қилиш, жиноятчиликни профессионал даражада аниқлаш лозим. Профилактика инспекторлари хизмат уйлари, имтиёзли кредитлар асосида машиналар билан таъминланаётгани улар маҳалланинг ҳар бир хонадони билан самарали ишлашида муҳим аҳамият касб этмоқда", деди Шавкат Мирзиёев.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 169
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 311
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 86
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 189
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 148
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 181
  • Сўнгги янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 43
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 56
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 136
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 211
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 84
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 90
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 122
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 187
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 169
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 155
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 191
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 311
  • Бўлимлар