«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 15:20
ЎЗO‘Z

Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармаси: Қай даражадаги иссиқ ҳароратда иш вақти қисқартирилади?

02 авг, 08:37 7 871 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармаси: Қай даражадаги иссиқ ҳароратда иш вақти қисқартирилади? Жорий йилнинг июль ойида об-ҳаво ҳарорати кескин ошганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига иш вақтини қисқартириш масаласи юзасидан кўплаб мурожаатлар келмоқда, деб хабар бермоқда Kun.uz.

Ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария шифокори томонидан тасдиқланган “Ишлаб чиқариш бинолардаги микроиқлимнинг санитария-гигиена нормалари”га мувофик ишлаб чиқариш муҳитдаги метеорологик шароитларига (микроиқлим) тавсифловчи кўрсаткичларига об-ҳаво ҳарорати, нисбий намлиги, ҳаво босими, ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги ҳамда қизиган сиртнинг таъсиридаги иссиқлик нурланишнинг интенсивлиги киради.

Қулай микроиқлим шароитида одам иссиқлик қулайлиги ҳолатини бошдан кечиради, бу ўз навбатида юқори меҳнат унумдорлиги ва касалликларнинг олдини олиш учун муҳим шартдир. Иш майдонининг микроиқлими оптимал ҳолатдан сезиларли даражада четланиши, ишловчиларнинг организмида бир қатор физиологик бузилишларга, иш қобилияти пасайиши ва ҳатто касб касалликларига сабаб бўлиши мумкин.

Ишлаб чиқариш муҳитининг метеорологик шароитларини меъёрлаш тамойиллари асосида ишлаб чиқариш бинонинг иссиқлик хусусияти, ишнинг оғирлик тоифалари ва йил фаслларига тобелилиги бўйича оптимал ва руҳсат этилган миқдорларининг табақалашган даражалари белгиланади.

Ушбу омилларни ҳисобга олган ҳолда, йилнинг совуқ ва ўтиш даврида иссиқлик даражаси кўп бўлмаган хона ва биноларда жисмоний енгил ишлар учун микроиқлимнинг оптимал параметрлари (даражаси) қуйидагича бўлиши: ҳаво ҳарорати 20-230С ва нисбий намлик – 40- 60%, ҳавонинг харакатланиш тезлиги – 0.2 м/с кўп бўлмаслиги лозим. Шу шароитларга микроиқлимнинг рухсат этилган миқдорлари: ҳаво ҳарорати – 19-250С, нисбий намлик 75%, ҳавонинг харакатланиш тезлиги – 0,3 м/с кўп бўлмаслиги керак.

Оғир меҳнат учун ҳаво ҳароратнинг оптимал миқдори бўйича 4-50С га, рухсат этилган миқдори бўйича 60С га паст бўлиши лозим.

Йилнинг иссиқ мавсумида нормалар бўйича ҳаво ҳарорати 2-30С га юқори бўлиши белгиланган.

Ишлаб чиқариш жараённинг технологик талабларидан келиб чиқиб ишлаб чиқариш хона ва биноларда, миқроиқлимнинг рухсат этилган миқдорларини аниқлаш, технологик жараён сабабали ушбу нормаларга эришишга имконият бўлмаганида ишловчиларнинг ўта қизиб ёки совуб кетишини олдини олиш мақсадида зарурий чоралар кўрилиши лозим: ҳавонинг маҳаллий ҳолатда совутиш ёки иситиш, ҳаволатиб сув пуркаш, дам олиш ва исиниш хоналарини ташкил этиш, иссиқ ёки совуқ ҳароратлардан ҳимоя қиладиган маҳсус кийим билан таъминлаш, якка тартибдаги ҳимоя воситаларни ажратиш, иш ва дам олиш вақтларини белгилаш ва ҳоказо. Ўта иссиқ харорат таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида ҳимоя тўсиқлар сиртининг ҳарорати 450 С ошмаслиги лозим.

Барча корхона ва ташкилотларда яратилган меҳнат шароитлари хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб бериши шартлиги меҳнат қонунчилигида белгиланган. Бундай шароитларни яратиш иш берувчининг масъулиятига киради.

Шу билан биргаликда айрим тоифадаги ходимлар учун уларнинг ёши, соғлиғи ҳолати, меҳнатнинг шартлари, меҳнат вазифаларининг ўзига хос хусусиятлари ва ўзга ҳолатларни инобатга олиб, меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар, шунингдек меҳнат шартномаси шартларига биноан меҳнатга тўланадиган ҳақни камайтирмасдан, иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланаши мумкин.

Иш вақтининг қисқартирилган муддати қуйидагилар учун белгиланади:

- ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимлар;
- I ва II гуруҳ ногирони бўлган ходимлар;
- ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар;
- алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги ходимлар;
- уч ёшга тўлмаган болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёллар


Иш вақтининг ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган (яъни ҳар ҳафта 4 соатга) қисқартирилган муддати меҳнат жараёнида соғлиғига физикавий, кимёвий, биологик ва ишлаб чиқаришнинг бошқа зарарли омиллари таъсир этадиган ходимлар учун белгиланади.

Корхонадаги бундай ишларнинг рўйхати ва уларни бажаришда иш вақтининг муайян муддати тармоқ (тариф) келишувларида, жамоа шартномаларида белгилаб қўйилади, агар улар тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб, меҳнат шароитларига баҳо беришнинг Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган услубияти асосида белгиланади.

Бундан ташқари иш вақтнинг қисқатирилган муддати белгиланиши билан биргаликда меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган ишлар учун бериладиган йиллик қўшимча таътил берилади. Йиллик қўшимча таътиллар 3 кундан 24 кунгача иш жойидаги меҳнат шароитларининг хавфлилик даражаси ва синфига қараб белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 120-моддасига мувофиқ иш вақти режими (кундалик иш вақтининг (сменанинг) муддати, ишнинг бошланиш ва тугаш вақти, ишдаги танаффуслар вақти) корхонада ички меҳнат тартиби қоидалари, бошқа локал норматив ҳужжатлар билан, бу ҳужжатлар бўлмаганда эса, — ходим билан иш берувчининг келишувига биноан белгиланади.

Шу билан биргаликда Меҳнат Кодексининг 219-моддасида ходимнинг ўз ҳаёти ёки соғлиғига таҳдид солаётган ишни бажаришни рад этиш ҳуқуқи белгиланган. Бунда ходим иш жараёнида ўзининг ҳаёти ёки соғлиғига таҳдид солувчи ҳолатлар юзага келиб қолганлиги тўғрисида иш берувчига дарҳол хабар қилиши лозим. Ушбу ҳолатлар тасдиқлаган тақдирда иш берувчи бу ҳолатларни бартараф этиш чораларини кўриши лозим. Агар зарур чоралар кўрилмаса, ходим ўзининг ҳаёти ёки соғлиғига таҳдид солувчи ҳолатлар бартараф этилгунга қадар тегишли ишни бажаришни рад этишга ҳақлидир. Ана шу давр мобайнида ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 0
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 0
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 78
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 22
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 12
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 129
  • Сўнгги янгиликлар
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 0
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 0
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 0
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 35
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 78
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 22
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 85
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 12
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 71
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 129
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 71
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 88
  • Бўлимлар