«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 12:14
ЎЗO‘Z

«Тошкент-4» терминали қурилиши ишлари тўхтатилди

30 июн, 18:20 6 594 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Тошкент-4» терминали қурилиши ишлари тўхтатилди Тошкент аэропортининг «Тошкент-4» терминалини қуриш бўйича ишлар вақтинчалик тўхтатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 30 июнь куни имзоланган «Тошкент-Шарқий» аэродроми базасида фуқаролик (ишчи) авиацияси замонавий аэропорт мажмуасини қуриш» тўғрисидаги қарорида маълум қилинган. Бу ҳақда Кун.уз нашри ёзмоқда.

Ҳужжатда қайд этилишича, терминал қурилиши аҳоли турар жойлари ва бошқа бинолар бузилишини, Қорасув канали ёқасидаги ҳудуддан аҳолини кўчиришни талаб этади, бу эса туман аҳолиси томонидан норозиликларга сабаб бўлган.

Бунинг ўрнига Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортда реконструкция ишлари олиб борилади. Бу ишлар аэропортнинг қабул қилиш қобилиятини ошириш ва халқаро рейслар йўловчиларига юқори сифатли хизматлар кўрсатишга қаратилади.

Бундан ташқари, шу қарор асосида «Тошкент-Шарқ» аэродроми (Тузелда) фуқаролик авиацияси учун мослаштирилади, унинг базасида замонавий аэропорт мажмуаси барпо этилади.

Аэродромдан ҳарбий-транспорт авиацияси кўчирилади.

«Тошкент-Шарқ» аэродромида қурилиш-монтаж ишлари 2018 йил февралида ўтказилади.

«Тошкент-4» терминали 2019 йилда қуриб битказилиши кутилаётган, унинг меъморий лойиҳаси Жанубий Кореянинг Heerim компанияси томонидан ишлаб чиқилганди. Лойиҳа қиймати 430 миллион долларга баҳоланганди. «Тошкент-4» майдони 87 минг квадрат метр бўлиши, соатига 1,5 минг ёки йилига 5,7 миллион йўловчига хизмат кўрсатиши мўлжалланганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 92
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 44
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 77
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 308
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 152
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 282
  • Бўлимлар