«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 04:09
ЎЗO‘Z

2 кгга яқин гиёҳвандлик моддасини олиб кетаётганлар ушланди

30 июн, 07:02 5 742 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
2 кгга яқин гиёҳвандлик моддасини олиб кетаётганлар ушланди 2017 йилнинг 28 июнь куни Тошкент ИИББ томонидан ўтказилган «Қорадори-2017» тадбири давомида “Бектемир” ЙПХ масканида 1 кг 700 граммдан ортиқ гиёҳвандлик моддасини олиб кетаётган шахслар қўлга олинди.

Шаҳар ИИББда ташкил этилган брифингда маълум қилинишича, муқаддам ўғирлик жинояти содир этгани учун судланган Аникеев Станислав ҳамда муқаддам судланмаган Чарьяров Алимардон Иброҳимовичлар фуқаро Раҳимовнинг бошқарувида бўлган “ВАЗ-2104” русумли авлоуловида Бектемир тумани ҳудудида жойлашган “Бектемир” ЙПХ масканидан кириб келишда ўз ҳатти-ҳаракатлари билан ИИББ ходимларида шубҳа уйғотишган. Автомашина тўхтатилиб, фуқаро Аникеев ва Чарьяровларнинг ёни текширилган вақтда умумий оғирлиги 1 кг 748 грамм миқдорида “марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб далилий ашё сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди (яъни, кўп миқдорда, гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 61
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 237
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 90
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 231
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 220
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 122
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 25
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 40
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 68
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 192
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 114
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 192
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 41
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 74
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 95
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 59
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 143
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 61
  • Бўлимлар