«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 12:54
ЎЗO‘Z

​Шавкат Мирзиёев бир қатор раҳбарларга “ҳайфсан” бериб, айрим вилоят ҳокимларини жиддий огоҳлантирди

28 июн, 13:44 7 156 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
​Шавкат Мирзиёев бир қатор раҳбарларга “ҳайфсан” бериб, айрим вилоят ҳокимларини жиддий огоҳлантирди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 27 июнь куни Тошкент шаҳрида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Унда 2017 йил биринчи ярим йиллигида экспорт дастурининг ижроси, маҳаллий маҳсулотларни янги хорижий бозорларга сотиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларини экспортга йўналтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги кўриб чиқилди.

Йиғилишда Бош вазир ва унинг ўринбосарлари, Президентнинг давлат маслаҳатчилари, тегишли вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари иштирок этди. Шунингдек, видеоконференция алоқаси орқали Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказларида ташкил этилган студияларда Қорақалпоғистон Республикаси раҳбарияти, маҳаллий ҳокимликлар, вазирлик ва идораларнинг ҳудудий тузилмалари, корхоналар раҳбарлари, экспортчи тадбиркор ва фермерлар қатнашди.

Давлат раҳбари бугунги кунда Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарор ва юқори суръатда ўсиш тенденциясини сақлаб қолиш ва мустаҳкамлашнинг энг муҳим омилларидан бири – иқтисодиёт тармоқлари ва мамлакатимиз ҳудудларининг экспорт салоҳиятини изчил ошириш, ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг ташқи бозордаги рақобатбардошлигини кучайтириш эканини алоҳида таъкидлади. Бу борада мамлакатимизда экспортчи корхоналар ва тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар, қонун ҳужжатлари билан уларга берилган имтиёзлар ва яратилаётган шароитлар ҳақида алоҳида тўхталди.

Шавкат Мирзиёев экспорт соҳасидаги ишлар аҳволини атрофлича таҳлил қилди.

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси бошқаруви раиси О.Рустамов, "Ўзагроэкспорт" акциядорлик жамияти бош директори Ж.Холмуҳамедов эгаллаб турган лавозимига нолойиқлиги кўрсатиб ўтилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари У.Розуқулов, ташқи савдо вазири Э.Ғаниевга мавжуд камчиликлари кўрсатиб ўтилди ва уларни бартараф этиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Давлат раҳбари "Ўзқурилишматериаллари" компанияси, "Ўзбекенгилсаноат" акциядорлик жамияти, "Ўзбекчармпойабзали" уюшмаси раҳбарларида масъулият, талабчанлик ва ташаббускорлик етишмаётгани, бунинг оқибатида маҳсулот ва хизматлар экспорти ҳажмини ошириш борасида камчиликларга йўл қўйилаётганини қаттиқ танқид қилди.

Мазкур тармоқлар раҳбарларига “ҳайфсан” эълон қилиниб, уларнинг зиммасига маҳсулотлар экспорти соҳасидаги мавжуд камчиликларни зудлик билан бартараф этиш ва экспорт ҳажмини изчил ошириш юзасидан сезиларли ўзгаришларни таъминлаш бўйича аниқ вазифалар юкланди.

Шунингдек, етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишни ташкил этиш масаласида сусткашликка йўл қўйган Тошкент, Жиззах ва Андижон вилоятлари, шунингдек, қатор туманлар ҳокимликлари раҳбарлари жиддий огоҳлантирилди.

Мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларининг анъанавий ташқи бозорлардаги ўрнини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, янги ташқи бозорларни ўзлаштириш бўйича тизимли ишларни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, тармоқлар ва ҳудудлар раҳбарларига ҳар бир тармоқ ва ҳудуд бўйича экспорт стратегиясини ишлаб чиқиш вазифаси топширилди.

Йиғилишда ташқи бозорларда самарали фаолият юритиш учун замонавий инфратузилмани яратиш, корхона ва ташкилотлар томонидан хорижий мамлакатларда ташкил этилган савдо уйлари ва логистика марказлари ишини янада фаоллаштириш, давлатимиз элчихоналарининг савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ишларини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилиниб, тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилишда Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирлик ва идоралар, компания ва уюшмалар, ҳокимликлар раҳбарларининг ҳисоботлари, таклифлари эшитилди ва муҳокама қилинди, мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини янада ошириш, экспорт географияси ва номенклатурасини кенгайтириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 5
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 10
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 88
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 291
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 103
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 240
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 2
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 17
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 16
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 5
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 49
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 9
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 22
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 228
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 10
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 166
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 31
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 118
  • Бўлимлар