«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 11:10
ЎЗO‘Z

2050 йилга келиб Ўзбекистон аҳолиси қанча бўлишини биласизми?!

28 июн, 11:20 19 610 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
2050 йилга келиб Ўзбекистон аҳолиси қанча бўлишини биласизми?! Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича бошқармаси «Дунё аҳолиси истиқболлари 2017» ҳисоботини эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳисоботда Ўзбекистон аҳолисининг ўсиши борасидаги тахминлар ҳам ўрин олган.

Ҳисоботда қайд этилишича, Ўзбекистон аҳолиси қарийб 32 миллион (31 911 миллион) кишини ташкил қилмоқда. Жинслар кесимида аёллар сони (16 003 миллион) эркаклардан (15 907 миллион) бироз кўплигини кўриш мумкин. 24 ёшгача бўлганлар ва 25-59 ёш оралиғидаги кишиларнинг аҳоли сонидаги улуши тенг деб ҳисобланмоқда (46 фоиздан). 60 ёшдан юқори ёшдагилар эса аҳолининг 8 фоизини ташкил қилмоқда.

БМТ таҳлилчилари Ўзбекистон аҳолисининг 2030 йилда 36 712 миллион кишига, 2050 йилда эса 40 950 миллион кишига етишини тахмин қилишмоқда. Аср охирига бориб юртимиз аҳолиси камайиши ҳамда 2100 йилда аҳоли сони 38 142 миллион нафарни ташкил қилиши мумкин.

Аҳолининг камайишига Ўзбекистонда ҳар бир аёлга тўғри келадиган туғилиш сониннинг тобора камайиб бораётгани сабаб бўлади. Жумладан, 1990-1995 йилларда бир аёлга 3,95 нафар бола тўғри келган бўлса, 2010-2015 йилларда бу кўрсаткич 2,38 нафарни ташкил этган. Бугунги кунда эса бир аёлга 2,24 нафар чақалоқ тўғри келмоқда. Туғиш коэффициенти тобора пасайиб бориб, аср охирида 1,79 нафаргача камайиши тахмин қилинмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистон аҳолисининг ўртача умр кўриши 71,4 ёшни ташкил қилмоқда. Бу эса 1990 йилги кўрсаткичдан 5,1 йилга кўпдир. Аср сўнгигача ўртача умр 82 йилга тенг бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистонда болалар ўлими ҳам тобора камайиб бораётганини кузатиш мумкин. Жумладан, 5 ёшгача бўлган болалар ўлими коеффициенти ҳар минг нафарга 32,5 нафарни ташкил қилмоқда. Солиштириш учун, 1990 йилда бу кўрсаткич 74,2 нафарни ташкил этган.


Эслатиб ўтамиз, январ ойида Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон аҳолиси 32 миллион кишидан ошганини маълум қилган эди.

Манба: soglom.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 0
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 302
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 423
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 99
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 246
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 183
  • Сўнгги янгиликлар
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 0
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 0
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 0
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 93
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 72
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 75
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 69
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 67
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 99
  • Ширинликлар юз терисига қандай таъсир кўрсатади? 19 апр, 07:30 44
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 148
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 276
  • Бўлимлар