«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2020, 22:02
ЎЗO‘Z

«Ўзбекистан 24» телеканали тез кунда иш бошлайди

27 июн, 22:28 5 628 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Ўзбекистан 24» телеканали тез кунда иш бошлайди Миллий телерадиокомпания таркибида ташкил этилган янги «Ўзбекистон 24» ахборот-таҳлилий телерадиоканали яқин кунлар ичида фаолият бошлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларига йўллаган табригида келтириб ўтилган.

«Ҳозирги кунда республикамизда 1500 дан зиёд оммавий ахборот воситаси фаолият кўрсатмоқда. Биргина Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси таркибидаги телеканалларнинг бир сутка давомидаги умумий эфир вақти 616 соатни ташкил этмоқда. Ҳолбуки, мустақилликдан олдин бу рақам бор-йўғи 48 соатга тенг эди, холос.

Эътиборга молик жиҳати шундаки, оммавий ахборот воситаларининг таркиби ҳам тубдан ўзгариб бормоқда. Буни юртимиздаги барча телеканалларнинг қарийб 53 фоизи, радиоканалларнинг эса 85 фоизи нодавлат оммавий ахборот воситалари экани ҳам тасдиқлайди. Яқин кунларда иш бошлайдиган, кечаю кундуз узлуксиз фаолият олиб борадиган O`zbekiston – 24 телеканали миллий ахборот маконида ўз муносиб ўрнини ва ўз томошабинларини топади, деб ишонамиз», дейилган табрик матнида.

Миллий телерадиокомпания таркибида «Ўзбекистон 24» ахборот-таҳлилий телерадиоканалини ташкил этиш тўғрисидаги президент қарори май ойи аввалида имзоланганди.

Телеканал мамлакатдаги сиёсий, иқтисодий, маданий ва спорт соҳаларида юз бераётган ҳодисаларни тезкорлик билан ёритиб боради. Шунингдек, телеканал хорижда ҳам мухбирлик пунктларига эга бўлади.

Президент қарори билан «Диёр» телеканали ва «Тошкент» радиоканали тугатилиб, уларнинг частоталари ҳамда штат бирликлари янги канал ихтиёрига ўтган.

«Ўзбекистон 24» SD ва HD форматларида рақамли эфир ижтимоий пакетига киритилади. Унинг HD форматидаги трансляцияси мамлакатда ушбу форматга тўлиқ ўтилгунга қадар параллел равишда UzHD каналида ҳам амалга оширилади.

Бундан олдинроқ «Ахборот», «Давр» ва «Пойтахт» информацион дастурлари ёпилиши, барча янгиликлар «Ўзбекистон 24» телеканалида бўлиши маълум қилинганди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари баёнот билан чиқди 15 мая, 10:08
  • Президент: «Журналистика университетини ташкил этамиз» 23 дек, 10:30
  • “Ўзбекистон 24” канали қачондан иш бошлаши маълум қилинди 21 июл, 20:30
  • «Ахборот», «Пойтахт» ва «Давр» информацион дастурлари нима учун ёпилмоқда? 26 мая, 12:06
  • Ўзбекистонда 5 та янги телеканал очилади 03 мая, 23:32
  • Ўзбекистон Марказий банки “Россия-24” телеканалидан раддия талаб қилди 25 мая, 17:54
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сергели туман ҳокими ишдан олинди 08 авг, 21:45 17
  • Латвиялик оғир атлетика юлдузи исломни қабул қилди — Ребека Коха 08 авг, 21:23 24
  • Россияда 26та квартира ва 10та самолётга эга депутат аниқланди 08 авг, 21:08 12
  • Раҳмат Маматов, Азизбек Икромов ва Ботир Парпиевга ҳайфсан берилди 08 авг, 21:00 306
  • Энди контракт тўлай олмаган талаба ўқишдан четлатилмаслиги мумкин 08 авг, 20:40 231
  • Автомашинани суғуртаси йўқлиги учун ушлаб туриш амалиёти бекор қилиниши мумкин 08 авг, 20:16 355
  • Иккинчи мутахассисликка ҳужжат қабул қилиш 10 августдан бошланади 08 авг, 19:53 268
  • «Ювентус» Маурицио Саррини истеъфога чиқарди 08 авг, 19:30 257
  • Тест синовлари қачон ва қай тартибда ўтади? 08 авг, 19:05 299
  • Бу йил ОТМ тўлов-контракт миқдори ўзгармайди 08 авг, 18:41 202
  • Бош вазир: «Яхши ҳам ОАВ, яхши ҳам блогерлар бор экан» 08 авг, 18:17 514
  • Бугун беморларнинг барчаси Тошкент шаҳри ҳамда вилоятида аниқланди 08 авг, 17:53 806
  • Бўлимлар