«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 10:36
ЎЗO‘Z

2016 йил 24 июнь – Ислом Каримовнинг сўнгги учрашувлари

24 июн, 14:31 9 831 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
2016 йил 24 июнь – Ислом Каримовнинг сўнгги учрашувлари 2016 йил 24 июнь санаси Ўзбекистон тарихида алоҳида ўринга эга кун сифатида қайд этилади. Роппа-роса 1 йил аввал шу кун Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити ўтказилган эди. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти марҳум Ислом Каримов раислигида ўтган мажлисда Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин, Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон иштирок этган.

24 июнь куни Ислом Каримов хорижий ҳамкасблари билан сўнгги марта учрашган эди. Шу куни юқоридаги давлатлар раҳбарларининг барчаси билан алоҳида мулоқот ташкил этилган эди.

Бундан ташқари, 1 йил аввал Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан биргаликда пойтахтда қад ростлаган Александр Сергеевич Пушкин ҳайкали пойига гул қўйишган эди.

Ўшанда Владимир Путин Ўзбекистонга ташрифи самарали бўлганини таъкидлаб, юксак савияда ташкил этилган ШҲТ саммити учун Ислом Каримовга миннатдорлик билдирган эди.

Албатта, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг бугун орамизда йўқлиги дилимизни хира қилади. Юртбошимизнинг халқимизга ҳадя қилган озодлиги, хизматларини асло унутмаймиз!




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 5
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 44
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 98
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 212
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 54
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 276
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 5
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 16
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 44
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 97
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 64
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 41
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 67
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 42
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 105
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 358
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 548
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 454
  • Бўлимлар