«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 13:48
ЎЗO‘Z

“Кандапара”: Фоҳишалар шаҳарчасидан репортаж

22 июн, 10:30 12 849 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Кандапара”: Фоҳишалар шаҳарчасидан репортаж Баъзи ўлкаларда фоҳишалик легал ҳолат ҳисобланади. Осиё мамлакатларида эса, айниқса, мусулмон давлатларида бу нарса қатъиян тақиқланади. Аммо…

Бангладеш энг қашшоқ мусулмонлар ўлкаси ҳисобланади. Яхшиямки, бу мамлакатни озгина бўлсада чой ўсимлиги боқиб турибди, йўқса…
Бу мамлакатда фоҳишалик қонунийлаштирилган. Бангладешда энг кўп учрайдиган жирканч ҳодиса бу – инсонларнинг сотилишидир. Эътиборингизга “Кандапара” шаҳарчаси ҳақидаги фактларни ҳавола этамиз.

“Кандапара” мамлакатдаги энг қадимий фоҳишахона саналади. Энг қизиғи, “Кандапара” бу кўча, маҳалла ёки бозор ҳам эмас. “Кандапара” – фоҳишахонага мўлжалланган шаҳарча. Бангладешдаги оғир турмуш тарзи, етишмовчилик, қашшоқлик аҳолини ҳар кўйга солиб ташлаган. Энг ёмони, “Кандапара”га одам сотиш. Тасаввур қилинг, бир отанинг бешта фарзанди бор. Шунда ота: бешта фарзандим оч қолганидан, бешта фарзандим касалманд бўлиб қолганидан кўра тўрттаси соғлом ва тўқ юргани афзал, деб ҳисоблайди. Кейин мўмай пул эвазига битта қизини беш йил муддатга “Кандапара”га қонуний йўл билан пуллайди. Мен у қизнинг кейинги тақдирини айтиб ўтирмайман сизга. Ҳадеб, бу сўзни айтавериш ҳам “УЯТ”.

“Кандапара” шаҳарчаси қалин ва баланд девор билан ўралганки, ундан қочиб кетишнинг иложи йўқ. Бу шаҳарчага қизлар 12 ёшидан қабул қилинади, 17 ёшигача ҳар кун мижозларнинг кўнглини олиб, қарзини тўлаб боради. 17 ёшида эса бояқиш қизлар “озод” ҳисобланади ва “Кандапара”ни тарк этишади. Агар шуни озодлик деб бўлса, албатта.
интернет материаллари асосида тайёрланди

Бир умр бигиз қилинган бармоқлар, ер қилинган нафсоният, хўрлик ва доғ тушган номусни озодлик деб бўлса, албатта.
“Кандапара” 200 йилдан бери фаолият юритиб келяпти. Айни дамда 800 нафар қиз бу ерда “кредит”ини тўлаяпти. Оила аъзолари ҳаётини “суғурта” қиляпти.
Бу ердаги қизлар она бўлгудек бўлса, туғилган чақалоқлар шу ерда “фаолият” юритишга мажбур. Йилига “Канадапара”да ўнга яқин бола туғиляпти…

Қизлар 12 ёшдан қабул қилингани билан, уларнинг танасини мукаммал ҳолатга келтириш ва жозибадор кўриниши учун турли витаминлар, стероид ҳамда гармонлар қабул қилдиришади. Натижада, 12 яшар қизалоқлар 13 ёшига етгунча, катта ёшли аёлларга ўхшаб қолишади.
Кўпинча беш йил ишлаб берган қизларнинг ҳаммаси ҳам қутулиб кетолмайди. Йиллар мобайнида айёрлик ва хунрезлик билан қизларни янаям қарздор қилиб қўйишади. Оқибатда, улар муддат тугагандан сўнг ҳам узоқ йиллар мобайнида “Кандапара”да “ишлаш”га маҳкум бўлиб қолишади.

Айни дамда Бангладешда “Кандапара”дан ташқари ўнлаб фоҳишахоналар қонунийлаштирилган. Бу мамлакатдаги яна битта жирканч одат – ёш турмушга бериш. Статистика шуни кўрсатяптики, Бангладешда турмушга чиқаётган қизларнинг 29 фоизи ҳали 16 ёшга ҳам тўлмаганлар. 65 фоиз турмушга чиқаётган қизлар 17-18 ёшлар атрофида. 18 ёшдан ўтиб турмушга чиққанлар эса атиги 6 фоизни ташкил этади.

Манба: Dia.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 0
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 0
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 23
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 85
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 90
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 94
  • Сўнгги янгиликлар
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 0
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 1
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 5
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 22
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 107
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 49
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 85
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 50
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 90
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 83
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 183
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 94
  • Бўлимлар