«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 17:06
ЎЗO‘Z

Путиннинг Атамбаев билан музокаралар ҳақидаги фикрлари

22 июн, 09:57 5 701 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Путиннинг Атамбаев билан музокаралар ҳақидаги фикрлари «Қирғизистон президенти билан музокаралар дўстона ва конструктив муҳитда ўтди», дея таъкидлаган музокаралар якуни бўйича ўз фикрини билдирар экан, Россия Федерацияси президенти Владимир Путин. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.

«Чорак аср мобайнида давлатларимиз ўртасида барча йўналишларда ҳамкорлик ўзаро ҳурмат, томонларнинг манфаатлари ҳисобга олинган ҳолда пайдар-пай равнақ топиб борди ва ҳаққоний стратегик шериклик даражасига етишди», — деди Путин.

Путин Атамбаевга Қирғиз республикасида рус тилига бўлган эътибор учун ташаккур билдирди.

«Қирғизистон президенти бу лавозимда ўз ишини якунлаётганидан хабардормиз. Алмазбек Шершеновичга Россия-Қирғизистон муносабатлари учун амалга оширган ишлари, хусусан, Қирғизистонда рус тилининг ривожланиши ва уни қўллаб-қувватлагани учун ташаккур билдираман. Биз бунга юқори баҳо берамиз», — деди Путин

Россия ва Қирғизистон ўзаро савдо айланмасидаги пасайишни енгишга муваффақ бўлишди, ва 2017 йилнинг 1 кварталида ўсиш 27 фоизни ташкил этди, деди РФ президенти Владимир Путин. Россия Қирғизистон иқтисодиётига беминнат ёрдам кўрсатишда давом этмоқда, деди у.

Россия ва Қирғизистон КХШТ ва ШҲТ доирасида антитеррор соҳасида ҳамкорликни янада кучайтириш ҳақида келишиб олишди, деди РФ президенти Владимир Путин.

«Қирғизистонлик ҳамкорларимиз билан терроризм ва экстремистик мафкуранинг тарқатилишига қарши курашиш йўлида жипс ҳамкорлик қилиш борасида шартлашиб олдик. Халқаро ва минтақавий ташкилотлар, жумладан, КХШТ ва ШҲТнинг махсус тузилмалари доирасида ҳамкорликни кучайтиришни муҳокама қилдик», — деди Путин.

Россия ва Қирғизистон террорчилик ва уни молиялаштиришга қарши курашишни кенгайтиради, дейилади Россия ва Қирғизистон ўртасидаги стратегик шерикчилик ва иттифоқчиликни мустаҳкамлаш ҳақидаги декларация матнида. Ушбу декларация бугун ҳар икки давлат президентлари томонидан имзоланди.

«Томонлар террорчилик, уни молиялаштириш, экстремизмнинг бошқа тажовузкорона кўринишлари, турли шаклдаги трансмиллий уюшган жиноятчилик, коррупция ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашишда ҳамкорликни янада кенгайтиришади», — дейилади декларация матнида.

Россия Федерациясининг Қирғизистонда жойлашган ҳарбий базаси Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни таъминлайди, деди РФ президенти Владимир Путин Алмазбек Атамбаев билан бўлиб ўтган музокаралари якунида.

«Ҳарбий-техник ва ҳарбий соҳадаги ҳамкорлик Россия ва Қирғизистоннинг стратегик муносабатларининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади... Бугун биз Қирғизистонда жойлашган Россия ҳарбий базаси Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик ва барқарорликни таъминловчи муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда ва у давлатларимизнинг ҳамда КХШТ доирасидаги барча иттифоқчиларимизнинг узоқ муддатли манфаатларига хизмат қилади», — деди Путин.

Эслатиб ўтамиз, ваколати шу йил кузда тугайдиган Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 19 июндан 23 июнга қадар Россияда давлат ташрифи билан бўлиб турибди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 0
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 0
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 0
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 34
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 97
  • Сўнгги янгиликлар
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 0
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 0
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 0
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 34
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 96
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 114
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 153
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 70
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 43
  • Бўлимлар