«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 10:02
ЎЗO‘Z

«Ахборот — бу бренд ва биз уни сақлаб қоламиз». «Давр» ҳам «Ёшлар»да эфирга чиқишда давом этади

15 июн, 11:47 6 253 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Ахборот — бу бренд ва биз уни сақлаб қоламиз». «Давр» ҳам «Ёшлар»да эфирга чиқишда давом этади 14 июнь куни Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги анжумани бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йилнинг 2 майда қабул қилинган «Ўзбекистон 24» ахборот таҳлилий телерадиоканали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги Қарорининг ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди, деб Тадбирда спикерларга кўплаб саволлар берилди, жумладан, барчани қизиқтираётган «Ахборот» ҳамда «Таҳлилнома» кўрсатувларининг кейинги тақдири нима бўлади? Аввалроқ, «Ўзбекистон 24» телеканали эфирга чиқишни бошлаши билан «Ўзбекистон» телеканалидаги «Ахборот», «Ёшлар» телеканалидаги «Давр» ва Тошкент телеканалидаги «Пойтахт» информацион дастурлари ўз фаолиятини тўхтатади дея хабар берилганди.

Бу саволга Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари Бобур Алихонов жавоб берди: «Биз бу брендни сақлаб қоламиз деб ўйлайман. «Ахборот» — бу шунчаки кўрсатув эмас, аксарият аҳолимиз бу кўрсатувга ўрганиб қолган ва уни ўнлаб йиллар давомида маълум бир вақтда кутади. Бу кўрсатувни кўриш ўзига хос анъана, ҳаёт тарзига айланиб улгурган. Айнан шу туфайли биз «Ўзбекистон» телеканали дастурларида ушбу кўрсатув бўлиши керак деган фикрга келдик».

«Ахборот» бренди баъзи ўзгартиришлар билан сақланиб қолинади. Кўрсатув номи ҳам «Ахборот 24»га ўзгариб, кечги вақтда эфирга чиқади ва куннинг якуний янгиликларини ёритиб боради. «Ахборот 24» бир вақтнинг ўзида «Ўзбекистон 24» ҳамда «Ўзбекистон» телеканалларида эфирга узатилади. «Таҳлилнома» кўрсатуви устида эса ишлар давом этмоқда. Бу каби таҳлилий кўрсатув «Ўзбекистон 24» каналининг дастурлари орасида албатта бўлади, дея қўшимча қилди Алихонов.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 207
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 171
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 224
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 267
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 64
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 149
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 40
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 179
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 95
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 190
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 60
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 119
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 131
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 273
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 107
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 170
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 138
  • Бўлимлар