«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 09:44
ЎЗO‘Z

Chevrolet олдинги авлоддаги Spark автомобилини янги дизайн билан бозорга чиқармоқда

13 июн, 11:43 11 513 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Chevrolet олдинги авлоддаги Spark автомобилини янги дизайн билан бозорга чиқармоқда Chevrolet Лотин Америкаси бозорлари учун мўлжалланган ва рейстайлинг қилинган ҳэтч Beat’нинг аввалги авлод моделини тақдим этди. Бу модель кўплаб давлатларда Spark сифатида танилган.

Янгиланган Spark’нинг дастлабки эгалари мексикаликлар бўлади — беш эшикли ҳэтчбек дастлабки харидорларга 21 июнь куни етказилади. Боз устига, автомошинанинг Beat деб аталувчи рейстайлинг қилинган аввалги авлод вакили бу мамлакатда Spark номи билан аталган янги авлод машинаси билан бир вақтда сотувга чиқарилади, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.


2018 йилги модель қаторининг Chevrolet Beat автомашинаси янги бамперлар, бошқача фаралар ва туманга қарши чироқлар билан жиҳозланган. Орқа фонарларининг шакли ҳам ўзгартирилган. Салонда эса ускуналар панели ва марказий консол ўзгартирилган, топ комплектация Apple CarPlay ва Android Auto’ни қўлловчи 7 дюймли сенсор экранли мультмедиа тизимига эга. Ҳэтчнинг ускуналар рўйхатидан яна 14 дюймли дисклар, кондиционер, хавфсизлик ёстиқчалари ва ABS тизими ўрин олган.

Мексика бозорида янгиланган Beat 1,2 литр ҳажмига ва 81 от кучига эга, беш босқичли механик узатмалар қутиси билан тақдим этилади. Янги авлоддаги Chevrolet Spark ҳэтчбэки эса 1,4 литр ҳажмли, 98 от кучига эга, ҳамда механик ва автоматик узатмалар қутисига эга вариантлари билан харид қилиниши мумкин.

Chevrolet Beat-2018’нинг нархи 8400 доллардан бошланади. Янги Spark эса, ўз-ўзидан қимматроқ — 10.300 доллар.




Мавзуга оид янгиликлар
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 61
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 359
  • Ўзбекистонда электромобилларга ўтиш тенденцияси қандай кетяпти? 03 апр, 20:28 198
  • Экспертлар: электромобиллар арзонлашиб кетади 03 апр, 08:16 532
  • Автомобилларни давлат рўйхатида ўтказиш ставкалари ошди 31 мар, 22:28 645
  • Кимларга яшил стикер текширувларсиз берилади? 30 мар, 19:19 371
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 0
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 1
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 0
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 6
  • Ширинликлар юз терисига қандай таъсир кўрсатади? 19 апр, 07:30 12
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 84
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 154
  • Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак" 19 апр, 06:00 42
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 193
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 212
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 322
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 394
  • Бўлимлар