«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 09:48
ЎЗO‘Z

Кассага бермай, киссага ураётган тадбиркорлар

10 июн, 11:22 6 980 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Кассага бермай, киссага ураётган тадбиркорлар Давлат солиқ органлари томонидан ўтган ҳафта давомида жойларда назорат-касса машинаси ва тўлов терминалидан фойдаланмаслик ҳамда тушумларни банк кассаларига тўлиқ топширмаслик ҳолатлари бўйича 436 та текшириш ўтказилиб, уларнинг барчасида қоидабузарлик ҳолатлари аниқланди, деб хабар бермоқда Qalampir.uz сайти.

Андижон вилояти Хонобод шаҳрида фаолият кўрсатиб келаётган “Фароғат орзу умиди” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатида давлат рўйхатидан ўтказилмаган квитанциялардан фойдаланган ҳолда аҳолидан жами 22 миллион 328 минг 648 сўм нақд пул олиниб, банк муассасасига топширилмагани аниқланди.

Ана шундай ҳуқуқбузарлик ҳолати шу шаҳарда фаолият кўрсатиб келаётган “Имкон барака самара” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатида ҳам кузатилган. Ўтказилган назорат тадбирида ушбу ширкат томонидан давлат рўйхатидан ўтмаган квитанциялардан фойдаланиб келинаётгани, ғазнада 13 нафар фуқародан олинган 2 миллион 643 минг сўм эвазига ёзилган давлат рўйхатидан ўтмаган квитанциялар борлиги ҳамда фаолияти давомида аҳолидан жами 29 миллион 2 минг сўм нақд пулни йиғиб олиниб, банк муассасасига топширилмагани маълум бўлди.

Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида фаолият кўрсатиб келаётган якка тартибдаги тадбиркор С.Ж.га қарашли шохобчада тадбиркор томонидан харидорга 8 минг сўмга назорат-касса машинаси чеки берилмагани ва назорат-касса машинаси хотирасига кирим қилинмаган 349 минг сўм нақд пулнинг борлиги ҳамда нақд пулга нисбатан пластик карточкага 18 минг сўм устама ҳақ қўйилгани маълум бўлди.

Ана шундай ҳуқуқбузарлик Сирдарё туманида фаолият кўрсатиб келаётган “Шодлик” (номи ўзгартирилган) хусусий корхонасида ҳам кузатилган. Ўтказилган назорат тадбирида ушбу шохобчада савдодан тушган 158 минг сўм нақд пул борлиги ва назорат-касса машинаси хотирасига кирим қилинмагани аниқланган.

Ана шундай ҳуқуқбузарлик Яккабоғ туманида фаолият кўрсатиб келаётган якка тартибдаги тадбиркор Н.Ж.га қарашли савдо дўконида тадбиркор томонидан харидорга 40 минг сўмга назорат-касса машинаси чеки берилмагани аниқланди. Шунингдек, шохобча ғазнасида назорат-касса машинаси хотирасига кирим қилинмаган 429 минг сўм нақд пулнинг борлиги маълум бўлди.

Ана шундай ҳуқуқбузарлик Сариосиё туманида фаолият кўрсатиб келаётган якка тартибдаги тадбиркор Саодат Жумаевага қарашли шохобчада ҳам кузатилган. Ўтказилган назорат тадбирида ушбу шохобчада савдодан тушган 142 минг сўм нақд пул борлиги аниқланган.

Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний тумани Қурувчилар кўчасида жойлашган якка тартибдаги тадбиркор Ш.М. харидорлардан тушган нақд пулга НКМ чеки бермаганлиги, бундан ташқари, фаолият бошлаганидан буён инкассация хизмати билан шартнома тузилмаганлиги ҳамда савдо шохобчасида НКМ ва тўлов терминали ўрнатилмагани маълум бўлди.

Нукус шаҳридаги деҳқон бозори ҳудудидаги якка тартибдаги тадбиркор У.А. томонидан савдодан тушган 745 000 сўмлик нақд пулнинг НКМдан ўтказилмаганлиги маълум бўлди.

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида фаолият кўрсатиб келаётган “Сангзор мевалари” масъулияти чекланган жамиятига қарашли савдо шохобчада ўтказилган назорат тадбирида, ушбу шохобча сотувчиси томонидан харидорга 28,0 минг сўмга назорат-касса машинаси чеки берилмаганлиги ва назорат-касса машинаси хотирасига кирим қилинмаган 691,0 минг сўм нақд пулнинг борлиги маълум бўлди.

Ана шундай ҳуқуқбузарлик Жиззах шаҳрида фаолият кўрсатиб келаётган якка тартибдаги тадбиркор С.Э.га қарашли савдо шохобчасида ҳам кузатилган. Ўтказилган назорат тадбирида ушбу шохобчада савдодан тушган 152,0 минг сўм нақд пул борлиги аниқланган.

Бухоро вилоятининг Ромитан туманида фаолият кўрсатиб келаётган якка тартибдаги тадбиркор Ф.Ҳ.га қарашли шохобчада тадбиркор томонидан харидорга 40 минг сўмга назорат-касса машинаси чеки берилмаганлиги ва назорат-касса машинаси хотирасига кирим қилинмаган 70 минг сўм нақд пулларнинг борлиги маълум бўлди.

Шунингдек, Бухоро туманида фаолият кўрсатиб келаётган якка тартибдаги тадбиркор Д.А.га қарашли шохобчада ўтказилган назорат тадбирида ушбу шохобчада савдодан тушган ва назорат-касса машинаси хотирасига кирим қилинмаган 162 минг сўм нақд пул борлиги маълум бўлди.

Шофиркон туманидаги якка тартибдаги тадбиркор А.А.га тегишли савдо дўконида ўтказилган солиқ текшируви давомида сотувчининг харидорга 20 минг сўмга харид чеки бермаганлиги, 1 тонна қурилиш цементини пластик карточкада сотишда 20 минг сўм устама қўйгани аниқланди.

Айни пайтда аниқланган ушбу ноқонуний ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 0
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 0
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 81
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 196
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 52
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 268
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 0
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 0
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 1
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 3
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 26
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 12
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 57
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 228
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 432
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 358
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 194
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 144
  • Бўлимлар