«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 14:01
ЎЗO‘Z

2017 йил ёзида урфга кирадиган соч турмаклари (фото)

08 июн, 14:09 27 877 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
2017 йил ёзида урфга кирадиган соч турмаклари (фото) Бу ёзда боб усулда кесилган соч турмаклари, узун чёлка, кўпқатламли турмаклар урфга киради. Шунинг учун соч турмагини танлашда бу трендларга эътибор қаратишни тавсия қиламиз. Лекин бундан олдин сочингиз тузилиши ва юзингиз шаклига қараб мўлжал олинг – бу мукаммал соч турмагини танлашнинг энг тўғри йўли ҳисобланади.
Узун чёлка. Бу соч турмаги ёзги хитга айланди! Кўпчилик Голливуд юлдузлари: Сандра Буллок, Алекса Чанг, Хейли Болдуинлар айнан шундай соч кесиш усулини танлашган. У ҳар қандай соч турмагини ҳам хилма-хил шаклга келтиради.

Узайтирилган боб. Бу ўзининг стилини ва қиёфасини тубдан ўзгартиришни хоҳлаганлар учун жуда ажойиб вариант ҳисобланади. Бундай соч турмаги ҳаммага мос тушади. Узайтирилган боб нафақат қиёфани ўзгартириш хусусиятига эга, балки юзни ҳам озғинроқ қилиб кўрсатади.

Узуқ-юлуқ сочли боб. Бу усулда кесилган сочларни ҳеч қийинчиликсиз осон турмаклаш мумкин. Бундай соч кесиш ҳам жингалак ва ҳам ингичка сочли қизларга мос келади.

Кўп қатламли боб. Бундай соч кесиш қўшимча турмаклашни ва стайлингларни талаб қилмайди. Сочларни бироз ҳурпайтириш ва пала-партиш шаклга келтиришнинг ўзи етарли бўлади. Бу усулда кесилган сочлар йиғиб қўйиш учун жуда узун ва гел ёрдамида орқага тараб қўйиш учун эса калталик қилади.

Боб-каре усулида кесиш. Стилистлар бу кесиш усулини 2017 йил ёзида ўз услубини ўзгартирмоқчи бўлганлар учун ажойиб вариант деб ҳисоблайдилар. Бундай соч кесиш усули юзни чўзинчоқ қилиб кўрсатади.

Манба: «Дарё»




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 204
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 122
  • Қулупнайнинг сиз билмаган 10 та фойдали хусусияти 17 апр, 07:41 141
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 17 апр, 05:30 121
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 130
  • Ҳаётда панд бермайдиган 16 та мураккаб, аммо ўта муҳим кўникмалар 15 апр, 13:22 252
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 0
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 70
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 21
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 23
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 141
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 143
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 51
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 288
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 77
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 109
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 71
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 373
  • Бўлимлар