«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 13:26
ЎЗO‘Z

Внуково аэропортида "Аэробус" йўловчи самолёти устига минглаб асаларилар ёпирилди

07 июл, 15:33 7 717 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Внуково аэропортида "Аэробус" йўловчи самолёти устига минглаб асаларилар ёпирилди Россия пойтахти Москва шаҳридаги Внуково аэропортида бир гуруҳ асаларилар «Аэробус-319» русумидаги самолётга ҳужум уюштиришди, деб ёзмоқда Kun.uz.

Аэропорт хизматчилари берган маълумотларда айтилишича, мазкур самолёт Санкт-Петербургга парвоз қилиши керак бўлган. Самолёт парвоз учун шай қилиб қўйилган пайтда кутилмаганда минглаб ҳашоротлар унинг иллюминаторларига ёпишиб, уни бутунлай беркитиб олишган.

Асаларилар салон ичига кириб кетмаслигини олдини олиш мақсадида иккита тез ёрдам гуруҳи жалб қилинган. Тез орада улар асаларилар ҳужумини бартараф этишга муваффақ бўлишган ва самолёт оз муддатлик кечикишдан кейин яна манзили томон йўл олган.

Аэропорт хизматчиларининг берган маълумотларига кўра, бу ҳолат баъзида учраб туради. Ҳаттоки, аэропортда узоқроқ муддат ушланиб қолган самолётлар ичига улар ўзлари учун ин қуриб олиш ҳолатлари ҳам кузатилган.

Ушбу рейсда асаларичилар ҳам йўловчилар билан биргаликда парвоз қилишган ҳамда бортда асалариларни қидириш ишларини олиб боришган. Самолёт ерга қўнганида, бортда асаларилар ини йўқлиги тасдиқланган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германия канцлери Украинадаги уруш узоқ давом этишига ишора қилди 16 апр, 13:00 1
  • Полша ва Беларус чегарасида ноқонуний муҳожирлар сони ортиб бормоқда 16 апр, 12:39 1
  • ҲАМАС нима учун келишувдан бош тортди? 16 апр, 11:30 23
  • Тожикистон Туркия фуқаролари учун виза режимини жорий этди 16 апр, 10:46 18
  • Байден ва рафиқасининг умумий даромади эълон қилинди 16 апр, 09:43 86
  • Украина кучлари Қримдаги Россия қўмондонлик пунктига зарба берди 16 апр, 09:41 141
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германия канцлери Украинадаги уруш узоқ давом этишига ишора қилди 16 апр, 13:00 0
  • Полша ва Беларус чегарасида ноқонуний муҳожирлар сони ортиб бормоқда 16 апр, 12:39 0
  • Тадқиқот: жуда қийин уй вазифаларининг фойдасидан зарари катта 16 апр, 12:12 1
  • Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди 16 апр, 11:50 1
  • ҲАМАС нима учун келишувдан бош тортди? 16 апр, 11:30 23
  • "Долларфуруш"ларга қарши катта "ов" бўлиб ўтди 16 апр, 11:15 37
  • Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди 16 апр, 11:02 70
  • Тожикистон Туркия фуқаролари учун виза режимини жорий этди 16 апр, 10:46 18
  • Ўзбекистон ва Қатар стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида битим имзолади 16 апр, 10:44 7
  • Байден ва рафиқасининг умумий даромади эълон қилинди 16 апр, 09:43 86
  • Украина кучлари Қримдаги Россия қўмондонлик пунктига зарба берди 16 апр, 09:41 141
  • АҚШ Киевнинг дронларни йўқ қилишда ёрдам бериш ҳақидаги илтимосига жавоб қайтарди 16 апр, 09:38 177
  • Бўлимлар