«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 20:03
ЎЗO‘Z

Юлдуз Усмонова катта саҳналарга қайтганидан кейинги илк клипини тақдим этди

05 июн, 18:37 9 938 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Юлдуз Усмонова катта саҳналарга қайтганидан кейинги илк клипини тақдим этди Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова 10 йиллик танаффусдан кейин ўтган йилнинг декабрь ойида катта саҳналарга қайтганидан хабарингиз бор. Хонанданинг яна ТВ экранларда кўрина бошлаши, қўшиқлари радиоларда берилиши катта шов-шувларга сабаб бўлди.

Ўтган оз вақт мобайнида хонанда “Истиқлол” санъат саройида 10 йилдан кейин илк яккахон концерт дастурини тақдим этишга ҳам улгурди. 9-23 апрель кунлари бўлиб ўтган жонли ижродаги концерт дастури Юлдуз Усмонованинг саҳнадаги ўрнини янада мустаҳкамлади, десак, муболаға бўлмайди, деб ёзмоқда Қалампир нашри.

Хонанда концерт дастури доирасида “Эй, азиз инсон” номли янги мусиқий альбомини тақдим этган эди. Ушбу альбомдан ўрин олган “Қизғалдоғим” номли қўшиққа эса режиссёр Жонрид Сагдиев томонидан клип суратга олинди.

Клип қўшиқ сўзларига монанд тарзда тоғли ҳудудларда суратга олинган. Эътиборлиси шундаки, мазкур клип Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг катта саҳналарга қайтганидан кейин томошабинларга тақдим этаётган илк клипи. Мазкур клипни ҳозироқ кўриб, баҳо беришингизqa мумкин.

Манба: Hordiq.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 223
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 305
  • Озодбек Назарбековнинг “Мендирман” клипи АҚШда ўтказилган кинофестивалда эътироф этилди 17 апр, 16:38 84
  • Кино соҳасида ҳам муваффақиятга эришган жаҳонга машҳур хонандалар 15 апр, 22:22 141
  • Женисбек Пиязов олий таълим вазирига маслаҳатчи этиб тайинланди 15 апр, 15:39 95
  • Қатар Маданият вазирлиги делегацияси Ўзбекистонда: улар қаерларга боради? 15 апр, 09:09 123
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 14
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 46
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 26
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 97
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 180
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 45
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 47
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 147
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 124
  • Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади (видео) 19 апр, 15:48 160
  • Трамп: “Украинанинг омон қолиши АҚШ учун ҳам муҳим” 19 апр, 15:37 217
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 202
  • Бўлимлар