«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 15:32
ЎЗO‘Z

Пуллар қандай ҳамёнда ўзини яхши ҳис қилади?

04 июн, 19:39 12 128 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Пуллар қандай ҳамёнда ўзини яхши ҳис қилади? Ҳамёнда «бахтли танга» бўлиши керак, бу – биринчи ишлаб топган пулингиздан ёки омадга эришган инсондан олинган бўлиши мумкин.

Ҳамёнингиз ҳамиша тўла бўлишини истайсизми? Буни ким ҳам истамайди, дерсиз. Психологларнинг таъкидлашича, бунинг учун ҳамённи тўғри танлай билиш ва баъзи қоидаларга амал қилиш лозим экан…

1. Чиройли, салобатли бўлсин.
Арзон ҳамён пул чақира олмайди, чунки унинг ўзида камбағаллик қуввати бор.
Қиммат ҳамёнга пулингиз етмаётган бўлса, ўртача нархдагисини танланг, асосийси, у салобатли кўринсин. Пулингиз кўплиги ҳақида фикр туғдиришга хизмат қилсин.

2. Кенглиги муҳим.
Пуллар кенг ҳамёнда ўзини яхши ҳис қилади. Ҳар қандай, ҳатто йирик пуллар ҳам унга бемалол сиғиши керак, қайрилиб қолмаслиги лозим. Нега йирик пуллар ҳамёнингизга келмаётганига ажабланяпсиз. Демак, сиз уларни чин дилдан кутмаяпсиз, шунинг учун улар ҳамёнингизда пайдо бўлмаяпти. Бундан ташқари, ҳамёнда майда пуллар учун қулай ва алоҳида жой ҳам бўлиши керак.

3. Табиий матодан бўлсин.
Ҳамён танлаётганингизда у тоза чармдан, замшдан, умуман, табиий матодан тикилганига эътибор беринг. Чунки табиий матолар пул қувватини аъло даражада ўтказади. Полиэтилен каби сунъий матолардан қочинг, улар ўзида ҳеч қандай қувватни сақламайди. Устига-устак, сунъий бўлганлиги учун улар пулнинг табиий қувват манбаини тўсиб қўяди.
Шунинг учун ҳамённи бозордан эмас, дўконлардан харид қилганинигиз маъқул. Худди ўша нархда сизга бозорда тоза чарм ўрнига клеёнка қопланганини алдаб ўтказишлари мумкин.

4. Ранги ҳам муҳим.
Ҳамён ранги – ер ва темирга яқин ранглар бўлиши лозим. Булар тўқ малла, қора, сариқнниг барча тури, кумуш ва тилларанг.
Сувга оид ранглар – ҳаворанг, кўк, яшил рангли ҳамёнлардан пул қочади.
Пул чақириши учун ҳамёнга нима солиш керак?

Анъаналарга кўра, пул чақириши учун ҳамёнга бир-бирига боғланган учта хитой тангасини солиб қўйиш керак. Махсус совға дўконларида бундай тангаларнинг тайёри сотилади, лекин сиз пулларни қадрлашингизни, уларни яхши кўришингизни айтиб, тангаларни ўзингиз бир-бирига боғласангиз, натижаси яхши бўлади.

Фэн-шуйдан яна бир маслаҳат – ҳамёнингизга бир бош узум расми тасвирланган сурат, чой ёки ялпиз барги солиб қўйинг, бу мева ва ўсимликлар ҳамён эгасига пул борасида омад олиб келиш имконига эга экан.
Бундан ташқари, ҳамёнга дуккакли ўсимликлар ва долчин солиш ҳам тавсия этилади. Булар пулни чақирибгина қолмасдан, уларни сақлар ҳам экан.

Бир долларлик купюра ҳам пул чақириш қувватига эга.
Рус халқи одатига кўра, ҳамёнга бир парча ерқалампир(хрен) илдизини солиб қўйишади. Бу ўсимлик моддий қувватни кўп миқдорда ўзига тортади. Бунинг учун хрен илдизини бозордан сотиб олмасдан, ўзингиз кавлаб, қуритишингиз лозим.
Моддий энергия манбаи арчагулда ҳам кўп миқдорда тўпланади. Шунинг учун арчагулнинг кичкина новдасини ҳамёнингизга солиб қўйинг.

Пулга қандай муомала қилиш керак?
Ҳамёнга пулларни «гулини гулига мослаб», текислаб, тахлаб, катта-кичиклигига қараб, олдин йирик пулларни, кейин майдаларини солиш керак.

Ҳамённи ҳеч қачон бўш қолдирманг, ҳеч бўлмаганда унда бир дона танга турсин.
Ҳеч қачон пулингизни охирги тийинигача сарфламанг.

Ҳамёнда «бахтли танга» бўлиши керак, бу – биринчи ишлаб топган пулингиздан ёки омадга эришга инсондан олинган бўлиши мумкин. Бу тангани ишлатманг, у бойликнинг бахтли тумори бўлиб турсин.

Ютиб олинган, нотўғри йўл билан топилган, топиб олинган, ҳадя қилинган пуллар омад келтирмайди, шунниг учун уларни ҳамёнда ушлаб туриш керак эмас. Уларни муҳтожларга беринг ёки тезроқ ишлатиб юборинг.
Пулингиз кўп бўлиши учун уларни ардоқлаш ва эҳтиёткорлик билан муомала қилиш лозим. Ҳар бир қўлингизга тушган пулни албатта текислаб, кейин ҳамёнингизга солинг.

Эски лаш-лушлардан воз кечинг!
Ҳамёнингизда кераксиз чеклар, телефон рақамлари ёзилган турли эски ва ғижимланган қоғозчалар ва бошқалар бўлса, пуллар у ерга «бормайди».

Яқинларингиз – эрингиз ва болаларингиз суратини ҳамёндан чиқаринг.
Биринчидан, суратлар пулнниг қувватини ўлдириши аниқ, иккинчидан, пулларнинг ўзи суратлар орқали яқинларингизга «ўтиб кетиши» мумкин. Ҳамёниннгиз суратлар учун эмас, фақат пул учун хизмат қилсин.
Қандай ҳамёндан тезроқ воз кечиш керак?

Йиртилган, тешилган, уринган ҳамён камбағаллик чақираркан. Чунки унга тушишни пул хоҳламайди. Тушган тақдирда ҳам йиртиқлардан пулларнигиз қуввати чиқиб кетади. Шунниг учун эски ҳамёндан тезда халос бўлинг.

Манба: Hordiq.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 89
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 253
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 159
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 242
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 377
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 176
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 0
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 0
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 64
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 216
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Бўлимлар