«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 16:31
ЎЗO‘Z

«Реал» — Европа Чемпионлар лигаси ғолиби! Улар тарихга киришни эплашди

04 июн, 02:00 6 620 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Реал» — Европа Чемпионлар лигаси ғолиби! Улар тарихга киришни эплашди Европа Чемпионлар лигаси финалидан ўрин олган «Ювентус» – «Реал» Мадрид учрашуви ўз якунига етди. Кардиффда кечган қизиқарли баҳсда мадридликларнинг қўли баланд келди.

Учрашув кескин курашлар остида бошланди ва туринликлар бир нечта хавфли ҳужумларни яратдилар. Учрашувнинг 20-дақиқасида Криштиано Роналду мадридликларнинг ажойиб комбинациясини чиройли гол билан якунлади ва жамоасини олдинга олиб чиқди.

Бироқ, орадан етти дақиқа ўтиб «Ювентус» ҳисобни тенглаштиришга эришди. Жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олган Марио Манжукич чалқанча турган ҳолда зарба берди, тўп Кейлор Наваснинг устидан ўтиб, дарвозадан жой олди – супер гол!

Шундан сўнг ўйин тенг курашлар остида кечди. «Реал» биринчи бўлим охирида ташаббусни ўз қўлига олди ва тўпни назорат қилди. Бироқ, бу ҳолат ҳисобга таъсир ўтказмади.

Иккинчи бўлим мадридликларнинг бир нечта хавфли ҳужумлари билан бошланди. Туринликлар рақибларига кўплаб имкониятларни тақдим этиб қўйдилар ва бунинг учун гол билан жазоландилар. 61-дақиқада Каземиро чамаси 28 метрлардан кучли зарба берди, тўп Хедирага тегиб Жижи Буффон дарвозасидан жой олди.

Орадан уч дақиқа ўтиб Зинедин Зидан шогирдлари рақиб хатосидан унумли фойдаландилар, Лука Модрич ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва тўпни Роналдуга узатиб берди, португалиялик футболчи тўпни тўхтатиб ўтирмай дарвозага жойлаб қўйди ва ўйиндаги дублини нишонлади.

Ўйин кечишидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, иккинчи бўлимга «Ювентус» буткул бошқача кайфият ва иштиёқ билан тушди. Туринликлар кетма-кет хато, кетма-кет сариқ карточкалар гирдобида қолдилар.

Учрашувнинг сўнгги ўн дақиқалигида «кекса синьора» бироз жонлангандек бўлди. 83-дақиқада Хуан Куадрадога иккинчи сариқ карточка кўрсатилди ва ўзи захирадан ўйинга қўшилган футболчи майдонни эрта тарк этди. Шундан сўнг «Қироллик клуби» учрашув сўнггига қадар тўпни ва ўйинни назорат қилди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаси ўтиб бораётган бир вақтда Роналду жарима зарбасини ижро этди. Зарбадан сўнг қайтган тўпга биринчи бўлиб Марсело етиб келди, ҳимоячи чап қанотдан жарима майдонига ёриб кирди ва тўпни жамоадошларига узатди. Бу тўп Марко Асенсиога келиб тушди, ёш футболчи тўпни тўхтатиб ўтирмай зарба берди ва жамоасининг тўртинчи голига муаллифлик қилди.

Шу тариқа, «Реал» ўз тарихида 12-бор ва кетма-кет иккинчи мартта Европанинг энг нуфузли мусобоқасида зафар қучди.

Европа Чемпионлар лигаси, Финал

Ювентус Италия – Реал Мадрид Испания 1:4

Голлар: 0:1 – 20 Роналду, 1:1 – 27 Манджукич, 1:2 – 61 Каземиро, 1:3 – 64 Роналду, 1:4 – 90 Асенсио.

Ювентус – Буффон, Бонуччи, Кьеллини, Алекс Сандро, Бардзальи (Куадрадо, 66), Пьянич (Маркизио, 70), Хедира, Дани Алвес, Манджукич, Игуаин, Дибала (Лемина, 78).

Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Кроос (Мората, 88), Каземиро, Иско (Асенсио, 82), Модрич, Роналду, Бензема (Бэйл, 77).

Огоҳлантиришлар: Дибала (12), Рамос (31), Карвахаль (42), Кроос (53), Пьянич (66), Алекс Сандро (70), Куадрадо (72).

Четлатиш: Куадрадо (84).

Манба: Uff.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 110
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 169
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 120
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 269
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 130
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 153
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади (видео) 19 апр, 15:48 20
  • Трамп: “Украинанинг омон қолиши АҚШ учун ҳам муҳим” 19 апр, 15:37 62
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 110
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 169
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 66
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 61
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 202
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 186
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 68
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 385
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 99
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 120
  • Бўлимлар