«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 17:01
ЎЗO‘Z

Тошкент вилоятида автомобиль олиб қочиш, ўғрилик ва талончилик билан шуғулланган вояга етмаган шахслар ушланди

03 июн, 16:31 8 162 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкент вилоятида автомобиль олиб қочиш, ўғрилик ва талончилик билан шуғулланган вояга етмаган шахслар ушланди Ўртачирчиқ туманида истиқомат қилувчи 2000 йилда туғилган вояга етмаган Рухшод Тиркашов (исмлари ўзгартирилган) муқаддам жиноят содир этганлиги боис жавобгарликка тортилган бўлса-да, бундан хулоса чиқармай ўзгаларнинг мол-мулкини яширин равишда талон - тарож қилишга уринади, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.

У жиноий шериги 2001 йилда туғилган Комил Буриев билан жиноий тил бириктириб, Ўртачирчиқ туманида яшовчи Меҳроб Ворисовга тегишли “ВАЗ-2102” русумли автомашинани олиб қочиб кетган. ИИБ ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида машина олиб қочарлари тезда ушланган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида ушбу гуруҳ томонидан илгари ҳам автотранспорт воситасини олиб қочиш, ўғрилик ва талончилик каби жиноятлар содир этилганлиги аниқланган. Бу жиноий ҳаракатларга 2000 йилда туғилган Илхом Ёқубов ҳам жалб этилган.

Жумладан, Комил Буриев ва Илхом Ёқубовлар томонидан жорий йилнинг 14 май куни Тўйтепа шаҳри Тошкент йўли кўчасида жойлашган нотариус биноси яқинида эшиклари очиқ ҳолатда турган сариқ рангли “ВАЗ 21011” русумли автомашинани олиб қочиб кетишган.

Ҳозирда ушбу вояга етмаганларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 0
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 68
  • Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди 18 апр, 11:33 44
  • «Права» расмийлаштириб беришини айтиб, фуқароларни чув тушириб келган шахс ушланди 18 апр, 08:34 33
  • Ўзбекистонда пиёз нархи кескин арзонлашди. Бунга сабаб нимада? 17 апр, 23:53 268
  • Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида яна бир махфий туннел топилди (видео) 17 апр, 22:29 361
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 0
  • Шифокор тавсиясисиз қабул қилиб бўлмайдиган 3 хил витамин 18 апр, 16:23 1
  • Қозоғистонда сув тошқинлари оқибатида 7 киши ҳалок бўлди 18 апр, 16:00 0
  • G7 вазирлари Украина ва Яқин Шарқдаги урушларни муҳокама қилди 18 апр, 15:35 2
  • Ўзбекистонлик спортчи финал йўлланмасини қўлга киритди 18 апр, 15:18 11
  • «Қасри Миллат»да тор доирада учрашув ўтказилди 18 апр, 15:01 42
  • Шавкат Мирзиёевни Душанбе аэропортида мамлакат раҳбари Эмомали Раҳмон кутиб олди 18 апр, 14:58 19
  • 2018 йилда ўлдига чиқарилган миллиардер тирик бўлиши мумкин 18 апр, 14:55 78
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 17
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 68
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Муҳаммадсобир Файзовнинг қариндошлари ўз ҳақиқатлари билан бўлишди 18 апр, 12:46 411
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 76
  • Бўлимлар