«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 01:54
ЎЗO‘Z

Германия яшил технология лойиҳасини ўзгартирмоқда

04 июл, 21:08 8 146 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Германия яшил технология лойиҳасини ўзгартирмоқда Маълумки, Европадаги ривожланган йирик бу мамлакатда кейинги пайтда муқобил энергия манбааларидан фойдаланишга кенг эътибор қаратилаётган эди. Нимагадир кейинги йилларда расмийлар атом электростанциялари, газ электростанциялари фаолиятини тўхтатиб, кўмир билан ишловчи иссиқлик электр станцияларини қуришга киришиб кетди. Бу атроф-муҳитни муҳофаза қилиш фаолларида жиддий ташвиш уйғотмоқда. Чунки, расмий Берлин 2025-йилгача атмосферага углекислота газини чиқариш ҳажмини 40 фоизга камайтиришга ваъда қилган эди, деб ёзмоқда Sharh.uz.

Германия 2025-йилга бориб қайта тикланувчи энергия манбаалари, масалан қуёш, шамол, ва сув асосида ҳосил қилинадиган электр энергия ишлаб чиқариш қувватини 147,4 гиговатгача етказишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Соф энергетика асосида иш юритадиган Германия расмийлари шу тариқа захарли газлар чиқариш ҳажмини кескин камайтирмоқчи. Мамлакатда муқобил энергия манбалари билан шуғулланувчи ташкилотларга солиқ соҳасида имтиёз, қолаверса давлат томонидан субсидия берилади. Федерал статистика бошқармаси маълумотига кўра, ўтган йили Германия Россиядан сўнгги 9 йил ичида энг кўп 12,6 миллион тонна кўмир сотиб олган. Жаъми Россиядан 46 миллион тонна тошкўмир экспорт қилинди. Ҳозир ҳам Германияда 20 дан ортиқ кўмир билан ишловчи иссиқлик электростанциялари бунёд этилмоқда, янги лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

Тан олиш керак, табиий газ нархи ошиши туфайли кейинги пайтда кераксиз бўлиб қолган кўмир билан электр энергияси ҳосил қилиш кўпчилик учун маъқул тушмоқда. Австралия, Жанубий Африка Республикаси ва Колумбиядаги экспортга ихтисослашган кўмир компаниялари ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга киришди. 2011 йилнинг 11 мартида Фукусима АЭСида юз берган фожиадан сўнг Германия парламенти - Бундестагидаги Яшиллар фракцияси босқичма босқич ядро энергетикасидан воз кечиш масаласини илгари сурди. Тўғри дастлаб 9 та эски АЭСлардаги 17 та энергоблок ишдан чиқарилди. Хуллас, 2022 - йилга бориб Германияда атом билан ишловчи бирорта станция қолмайди. Шуниси, ҳайратланарлики, АЭСлар у ёқда турсин, газ билан ишловчи иссиқлик электростанциялари ҳам тўхтатилмоқда.

2016 йилнинг апрелидан бошлаб мамлакатдаги йирик Ий.Он Энергетика концерни ёпилмоқда. Европадаги энг йирик газ электростанцияси Бавариянинг Иршинг шаҳрида жойлашган. Уни қуриш учун салкам ярим миллиард евро маблағ сарфланган эди. Қайта тикланувчи энергия манбааларининг беқарорлиги туфайли мамлакатда кўмир асосида ишлайдиган станцияларга мурожаат қилишга мажбур бўлинмоқда. 2020 -йилга бориб кўмир асосида қуввати 3 гиговатга тенг қувватли станциялар қурилиши кўзда тутилмоқда. Хуллас, йиллар ўтиб иссиқлик станцияларида ҳосил қилинаётган энергиянинг 60 фоизи кўмир билан боғлиқ.

Германия бир пайтлар ҳозир ҳам ёзнинг қуёшли кунлари ва шамолли кунлари орттириб қолинган электр энергияни қўшниларга ҳам сотмоқда. Масалан, Чехия доимий равишда немислардан электр энергия сотиб олади. Айримлар “Сименс” ва “Крупп” каби йирик немис компаниялари қўшни мамлакатларга бориб қайта тикланадиган энергия манбааларидан маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйса бўлмайдими деган савол билан ҳам юзланмоқда. Европадагилар ҳозир икки ўт орасида қолган. Бу ҳолат албатта, 2011 - йилги Фукусимадаги воқеага бориб тақалади.

Хулас, Венгрия, Финляндия, Чехия, Словакия, Болгария каби мамлакатлар қимматга тушувчи қайта тикланувчи манбаини ёки бўлмаса атроф-муҳитни ифлослантирадиган кўмир генерациясини танлаши керак. Буюк Британия 2013 - йилнинг кузида Франция ва Хитой компаниялари билан Хинкли бурунида қиймати 26 миллиард долларга тенг атом электростанциясини бунёд этиш бўйича шартнома имзолади. Мазкур иншоот 2023 - йилда фойдаланишга топширилади. Нефть ва газга бой Бирлашган Араб Амирликлари ва Саудия Арабистони ҳам кейинги пайтда қуёш электростанциясини қуриш-у, янги-янги АЭСларни бунёд этиш режасида эканлигини маълум қилган. 2011 йили Японияда юз берган кучли зилзила ва цунамидан сўнг кунчиқар юртдаги барча АЭСлар фаолияти тўхтатиб қўйилган эди, яъни, 48 та атом электростанциялардаги реакторлар.

МАГАТЭ маълумотига кўра, ҳозир дунё миқёсида 438 та ишлаб турувчи атом реакторлари мавжуд. Бу дунё миқёсида ишлаб чиқарилаётган электр энергиянинг 11 фоизи демакдир. Хуллас, ҳозир 30 та мамлакатда атом электростанциясидан фойдаланилмоқда.

Европада атроф-муҳит мусаффолигини таъминлашга зўр эътибор қаратилаётган бир пайтда айрим мамлакатларда бу Германия мисолида кўмирдан фойдаланиш масаласи кўпчиликни жиддий ташвишга солмоқда. Яна бир маълумот, 2019 - йилдан Европа Иттифоқида “Зеро Энежи” қурилиш стандарти жорий этилмоқда. Унга кўра, турар-жой қуришга рухсат олган ҳар бир шахс албатта ўз уйини электр энергия билан таъминловчи мухтор қурилмани қуриши шарт. Бундан ташқари Европа Иттифоқида аккумулятор ва водород кассеталарида ҳаракатланувчи автомобиллар ишлаб чиқаришга эътибор кучайтирилмоқда. Испания аллақачон бу саъйи-ҳаракатларни бошлаб юборган.

Яна кўмир билан ишловчи иссиқлик электростанциялари фаолиятига қайтсак. Масалан, Бавариянинг Иршинг шаҳридаги Ий-Он компанияси йил давомида электр қуввати ишлаб чиқариш учун 500 миллион евро маблағ сарфлаган. Бу албатта, табиий газ шарофати. Германиянинг Цвиккау шаҳридаги кўмир билан ишловчи электростанция маъмурияти 1 милиард 200 миллион евро пул ишлатган. Шундан хулоса қилаверингки, ҳар ҳолда газ билан ишловчи электростанциялардан электр қуввати ҳосил қилиш анча арзон тушади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 69
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 210
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 131
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 109
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 73
  • Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 15 апр, 19:30 213
  • Сўнгги янгиликлар
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 6
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 107
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 16
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 45
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 69
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 47
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 120
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 45
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 200
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 87
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 189
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 68
  • Бўлимлар