«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 03:55
ЎЗO‘Z

Нима учун аёллар эркакларга нисбатан узоқ умр кўради?

25 мая, 13:20 14 988 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Нима учун аёллар эркакларга нисбатан узоқ умр кўради? Антропологлар ибтидоий жамоа тузуми ва қадимги тош даврларини инсоният тарихида энг узоқ давом этган шу билан биргаликда кексаликсиз ўтган жамият сифатида таърифлашади. Тадқиқотлар бу даврда кишиларнинг ўртача умр кўриши 20-34 ёшдан ошмаганлигини кўрсатади. Кейинчалик эса инсон онги тафаккури ривожланиши, сивилизациянинг яратилиши Шарқ ва Ғарб илм фан соҳаларининг тараққий этиши инсонлар умрини ҳам бирмунча узайтирди. ХV асрда бу кўрсаткич 40 ёшгача , ХVIII асрда 43 48, ХIХ асрда 57, ХХ асрда эса 71 ёшгача ўсди.

Қарилик ҳақида бир қанча назариялар илгари сурилган. Герантологларнинг фикрича, бу моддалар алмашинувининг бузилиши яъни организмнинг ташқи муҳитга мосланиш қобилиятининг сусайишидир Нормал физиологик қариш секин-аста юз беради. Бунда диссимиляция жараёни ассимиляция жараёнига нисбатан жадал кечади ва аъзолардаги асосий тўқималар атрофияга учрайди. Яъни нобуд бўлади бу жараён, аввало миядан бошланади ундаги 17-22% тўқималар қисқара боради. Бир ўзи 5 хил функцияни бажарувчи жигарда 12-14% тўқималарда атрофия бошланади. Натижада инсонларнинг функционал ва реактив имкониятлари пасаяди. Тадқиқотларга кўра одам аслида 100-120 ёшда физиологик қарий бошлайди. Бироқ бугунги кунда бу ҳолат деярли кузатилмайди. Йилдан йилга кўпайиб бораётган турли касалликлар ва эпидемиялар, наркомания, алкогализм, кашандалик экологиянинг бузилиши, шунингдек бошқа кўплаб ижтимоий факторлар таъсирида инсонларда кексалик аломатлари анча эрта пайдо бўлмоқда.

Статистик маълумотларга кўра эркакларга нисбатан аёлларнинг кўпроқ умр кўриши тасдиқланган. Қизиғи шундаки бу нафақат инсонларда балки ҳайвонларда ҳам кузатилган экан. Эркаклар атресклероз, юрак ва мия қон томирларининг фаолияти бузилиши нисбатан эртароқ бошланади .Уларнинг инфаркт, миокардга чалиниш эҳтимоли аёлларга қараганда 40-49ёшда, 50-59 ёшда ва 60 ёшдан кейин икки баробар ортади Буни жинсий гармонлар билан ҳам изоҳлаш мумкин. Аёллар организмида фақат эстрогенларни, эркаклар организмида эса кўпроқ андрогенларни синтез қилади.

Эстрогенлар ўз навбатида организмни турли хасталиклардан ҳимоя қилиш хусусиятига эга. Бундан ташқари вақтида йиғи орқали чиқарилиб ташланмаган ҳиссий кечинмалар гипертония, юрак касалликлари, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичакларда юзага келувчи касалликларга сабаб бўлади. Аёлларга «йиғлоқи»лиги бу жиҳатдан фойда келтиради.

Хулоса қилиб айтганда, соғлом, бахтли ва узоқ умр кўрай десангиз зарарли одатлардан воз кечинг ва ўзингизга катта эътибор беринг.

Манба: Mulohaza.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 176
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 103
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 215
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 336
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 169
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 291
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 70
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 36
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 18
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 79
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 87
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 127
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 60
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 186
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 201
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 270
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 153
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 97
  • Бўлимлар