«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 23:01
ЎЗO‘Z

Венесуэла президенти: Доналд Трамп, Венесуэладан ифлос қўлларингни торт!

22 мая, 09:10 9 403 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Венесуэла президенти: Доналд Трамп, Венесуэладан ифлос қўлларингни торт! Венесуэла президенти Николас Мадуро АҚШ ҳукуматининг Венесуэлага қарши янги санкциялар қўллаш ҳақидаги қарорига муносабат билдирди, дея хабар бермоқда Sof.uz нашри.

Маълум бўлишича, Мадуро бу сафар АҚШ президентини бисотидаги энг яхши ҳақоратли сўзлар билан сийлашдан ҳам тоймаган. Николас Мадуро телевидениенинг тўғридан-тўғри эфирида узатилган нутқида Доналд Трампга мурожаат қилган.

“Етар бировларнинг ишига аралашиш. Жўна уйингга, Доналд Трамп! Венесуэладан йўқол! Бу ердан ифлос қўлларингни торт!” – деб айтган Венесуэла раҳбари.

АҚШ ҳукумати пайшанба куни Венесуэла Олий суди раҳбари ва етти нафар аъзосига нисбатан мухолиф партиялар кўпчиликни ташкил қилган Конгрессни тарқатиб юборгани учун жазо сифатида санкциялар эълон қилган. Венесуэла аҳолисининг оғир ҳаёти ҳақида гапирар экан, Трамп мамлакатдаги вазиятни «инсониятга нисбатан шармандалик» деб атаган.

Венесуэла ҳукумати эълон қилган баёнотда Оқ уй раҳбарияти Венесуэла мухолифатини қўллаб-қувватлаётгани танқид қилинган ва АҚШ раҳбарияти Венесуэладаги вазиятни издан чиқаришга уринишда айбланган. “Президент Трампнинг Венесуэла халқи, ҳукумати ва идораларига қарши тажовузи чегарадан чиқиб кетди”, – дейилади Мадуро ҳукумати баёнотида.

Венесуэлада апрел ойи бошидан бери норозилик намойишлари давом этмоқда. Ҳозирга қадар тўқнашувларда 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлган. бир неча кун олдин президент Мадуро намойишчиларни фашистларга, ўзини эса Гитлер таъқибига учраган бечораҳол яҳудийга қиёслаган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 0
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 49
  • Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради? 18 апр, 19:38 332
  • Украина бош вазири: “Агар Россия ғалаба қозонса, Учинчи жаҳон уруши бошланади” 18 апр, 18:03 313
  • Қозоғистонда сув тошқинлари оқибатида 7 киши ҳалок бўлди 18 апр, 16:00 102
  • G7 вазирлари Украина ва Яқин Шарқдаги урушларни муҳокама қилди 18 апр, 15:35 76
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 0
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 0
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 0
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 9
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 12
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 25
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 49
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 139
  • Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради? 18 апр, 19:38 332
  • Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди 18 апр, 19:19 113
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 21
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 77
  • Бўлимлар