«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 16:04
ЎЗO‘Z

Меъёридан ошиқча қаҳванинг қандай зарари бор?

22 мая, 08:31 11 743 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Меъёридан ошиқча қаҳванинг қандай зарари бор? Қаҳва олма каби шундоққина дарахтдан узиб, бозорга олиб борилмайди, албатта. Севимли ичимлигингиз қўлингизга етиб келгунга қадар бир қанча жараёнлардан ўтади.

Қаҳва худди шу номдаги кўп йиллик дарахтнинг мевасидан олинади. Бу дарахт Африка, Осиё, Америка ва Австралия қитъаларининг тропик иқлимли мамлакатларида ўсади. Қаҳва дарахтининг турлари ўттиздан ортиқ бўлса-да, саноат миқёсида асосан хили етиштирилади – арабика ва робуста қаҳвалари. Дунёда етиштириладиган қаҳваларнинг тахминан 98 фоизи ана шу икки турга мансуб. Бундан 70 фоизини арабика, 30 фоизини эса робуста ташкил этади. Мазкур рақамларнинг ўзиёқ қаҳванинг қайси тури устунликка эгалигини кўрсатиб турибди – арабика робустага нисбатан хушбўйроқдир.

Қаҳва дарахтининг пишган меваси ташқи кўринишидан олчага ўхшаб кетади. Мева қобиғининг тагида юмшоқ эти бўлиб, унинг ичида эса ярим шар шаклида бир жуфт уруғ жойлашган бўлади. Ана шу уруғ мева этидан ажратиб олинади ва маълум муддат давомида уюм-уюм қилиб тўплаб қўйилади. Кейин уруғлар сувда ювилиб, этидан тозаланади ва қуритилади. Уруғларни этидан тозалаш учун махсус машиналар ёрдамида ҳам ишлов бералади.

Қаҳванинг кимёвий таркиби шундан далолат берадики, у нафақат хуштаъм маҳсулот, балки қанд, оқсил, ёғ моддалари борлиги учун юқори озуқавий қийматга эга ҳамдир. Қаҳва таркибидаги кофеин одамнинг марказий асаб тизими фаолиятини яхшилаб, тетиклаштирувчи восита вазифасини ўтайди.

Билсангиз керак, қаҳва уч хил ассортиментда ишлаб чиқарилади: донадор хом қаҳва, қовурилган (донадор, майдаланган, сачратқи қўшилган) ва эрувчан қаҳва.

Қаҳва таркибидаги кофеин моддаси танага қувват бахш этиш хусусиятига эга. Кофеиннинг инсон организмига таъсири эса ҳамон олимлар орасида қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. Эрта тонгда ичилган бир финжон аччиққина қаҳва уйқунгизни қочириб, диққатингизни жамлашга ёрдам беради. Бундан ташқари, у меҳнат қобилиятини ошириш, хотирани яхшилаш ва кайфиятни кўтариш хусусиятига ҳам эга. Ана шу жиҳатлари туфайли Европа мамлакатларида қаҳва дастлаб дармондори сифатида тарғиб қилинган.

Бироқ асалнинг ҳам ози ширин, деганларидек, қаҳвахўрликда ҳам меъёрни ёддан чиқармаган маъқул. Сабаби, ҳаддан ортиқ истеъмол қилинганда бу ичимлик дори эмас, заҳарга айланади. Меъёрида истеъмол қилинган қаҳва мия тўқималари ҳамда нафас аъзоларини фаоллаштиради, спиртли ичимликлар таъсирини сусайтиради. Меъёр бузилганида эса у одам саломатлиги учун жиддий хавф туғдиради. Хусусан, қаҳва таркибидаги алкалоид моддалар – кофеин, теобромин, теофиллин кабилар истеъмоли кунига 1000 мг.дан ошиб кетса, организмда уларга нисбатан доимий эҳтиёж шаклланиши мумкин. Қаҳва истеъмол қилиш юқори артериал қон босимида, юрак ишемик хасталикларида тавсия этилмайди. Қаҳва кучли диуретик, яъни пешоб ҳайдовчи восита ҳисобланади. Шу боис ҳам буйрак ҳамда сийдик пуфаги касалликлари билан оғриган беморлар уни истеъмол қилишдан тийилганлари маъқул.

Ушбу ичимлик организмда кальций, натрий, магний каби микроэлементларнинг ўзлаштирилишига тўсқинлик қилади. Шунингдек, ҳомиладор аёлларга ҳам қаҳва ичиш тавсия қилинмайди.

Манба: hilol.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 32
  • Ширинликлар юз терисига қандай таъсир кўрсатади? 19 апр, 07:30 94
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 343
  • Шифокор тавсиясисиз қабул қилиб бўлмайдиган 3 хил витамин 18 апр, 16:23 132
  • Ичимлик содасининг қандай зарари бор ва унинг ўрнига нимадан фойдаланиш мумкин? 17 апр, 14:00 127
  • Соч тўкилишини бартараф этадиган 8 та маҳсулот 16 апр, 23:07 107
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 2
  • Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди... 20 апр, 15:15 17
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 29
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 44
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 52
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 41
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 46
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 85
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 32
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 506
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 250
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 57
  • Бўлимлар