«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 01:33
ЎЗO‘Z

Ўринбосарини ишдан четлатишни таклиф этган “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раҳбарининг ўзи ишдан олинди

21 мая, 09:46 6 734 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўринбосарини ишдан четлатишни таклиф этган “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раҳбарининг ўзи ишдан олинди Аввалроқ, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқарув раиси вазифасини вақтинча Ҳосил Холматов ўз ишига масъулиятсизлик билан қарагани учун молиявий масалалар бўйича ўринбосари М.Валиевни эгаллаб турган вазифасидан озод этиш таклифини киритгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўринбосарини ишдан четлатиш таклифини киритган раҳбарнинг ўзи иш бошлаганига кўп бўлмай туриб вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ расмий сайтида маълумот берилди.

Тошкент шаҳар ҳокимининг 2017 йил 12 майдаги 578-сонли қарори билан “Тошшаҳартрансхизмат” “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимига тайинланган Ҳосил Холматов Тошкент шаҳар ҳокимининг 2017 йил 19 майдаги 614-сонли қарорига асосан вазифасидан озод этилган.

Маълум қилинишича, Ҳосил Холматов ўтган қисқа вақт мобайнида кўпгина топшириқларни ходимларни лавозим йўриқномаларида белгиланган вазифалар бўйича эмас, балки ўзининг субъектив қарашларидан келиб чиқиб берган, ўтказилган йиғилишларда қисқа вақт (10 кун) мобайнида йўловчи ташиш транспорти фаолиятини тубдан ўзгартириш юзасидан, жумладан ойлик йўл чипталари бўйича қимматбаҳо совринлар берилиши каби юзаки ўйланган, чуқур таҳлилларга асосланмаган ҳолда вазифалар берган.

Ваҳоланки ушбу масалаларни ҳар томонлама ўйланган ва ҳар бир автобус корхонасининг иш фаолиятидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган иш режалари асосида тизимли ва қатъий белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминлаш мумкин, дейилади ташкилот ахборотида. — Бунинг исботи сифатида шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонлари томонидан уларга ютуқли лоторея ўйинлари эмас, балки биринчи галда сифатли, маданиятли ва бехатар транспорт хизмати кўрсатилиши кераклиги, айниқса, хайдовчи ва чиптачиларнинг йўловчиларга бўлган муносабатларининг тубдан яхшиланиши юзасидан билдираётган эътирозларини таъкидлаш мумкин.

Маълумотларга қараганда, Ҳосил Холматов томонидан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқарув раисининг молиявий масалалар бўйича ўринбосари М.Валиевни эгаллаб турган вазифасидан озод этиш таклифи раҳбарият томонидан рад этилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 151
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 263
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 78
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 171
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 144
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 171
  • Сўнгги янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 0
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 4
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 54
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 110
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 46
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 66
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 88
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 145
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 151
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 127
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 159
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 263
  • Бўлимлар