«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 10:38
ЎЗO‘Z

Ravon Қозоғистондаги энг харидоргир автомобиллар бешталигидан жой олди

17 мая, 08:01 7 158 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ravon Қозоғистондаги энг харидоргир автомобиллар бешталигидан жой олди 2017 йил январь-апрель ойлари натижаларига кўра, Қозоғистонда расмий дилерлар томондан 11 018 та автомобиль сотилган, бу эса 2016 йилги шу даврдаги кўрсаткичдан 23 фоизга камроқдир. Жорий апрель ойига кўра 3449 дона машина сотилган. Бу кўрсаткич аввалги йилги шу ойдаги кўрсаткичдан 8,9 фоиз камроқни ташкил қилган, бироқ 2017 йил март ойидаги кўрсаткичдан 27 фоиз кўпроқ бўлган, деб хабар бермоқда Қозоғистон автомобиллар соҳаси корхоналари иттифоқи "КазАвтоПром" матбуот-хизматига иқтибос келтирган ҳолда Kun.uz сайти.

Кўрилаётган давр натижаларига кўра қозоғистонликлар янги енгил автомобиль сотиб олиш учун 272,8 млн доллар сарфлашган, бу эса 2016 йилдаги шу кўрсаткичдан 18,9 фоиз кўпроқдир. Апрелда бозорда сотилган автомобиллар умумий қиймати 89,5 млн долларни ташкил қилган ва бир йил аввалги натижадан 34,8 фоиз кўпроқ бўлган.

4 ой натижаларига кўра сотилган автомобиллардан 7 771 таси (70,5 фоизи) хорижий машиналарга, қолган 3 247 таси (29,5 фоизи) Қозоғистонда ишлаб чиқарилган маҳаллий машиналарга тўғри келган.

Кўрилаётган давр ичида қозоғистонликлар томондан энг кўп миқдорда Toyota автомобиллари сотиб олинган: бу марка машиналаридан 2290 та сотилган.

2-ўринни 1 912 та машина билан Lada, 3-ўринни эса 856 та машина билан Renault эгаллаган.

Етакчи бешталикни Ravon (774 дона) ва KIA (771 дона) маркалари якунламоқда. Энг муваффақиятли маркалар етакчи ўнталигига Hyundai (673), GAZ (611), UAZ (454), Nissan (403) ва Volkswagen (375) кирган.

Энг кўп сотилган енгил моделлар рейтингида энг юқори поғоналарни Toyota Camry (885 дона), Lada 4x4 йўлтанламаси (605) ва Ravon Nexia (576) эгалламоқда. Еаткчи бешталикни Toyota Rav4 (526) ва Lada Granta (489) якунламоқда.

Етакчи моделлар йигирматалигидан, шунингдек, Lada Largus (341), Toyota Land Cruiser 200 (319), Renault Sandero (305), Renault Duster (300), Volkswagen Polo (297), Hyundai Creta (292), Toyota Land Cruiser Prado (234), Toyota Corolla (185), Lexus LX (181), KIA Rio (173), Hyundai Tucson (172), Nissan X-Trail (151), Lada Kalina (140), UAZ Patriot (140) ва Chevrolet Cruze (131) моделлари жой олди.

Машиналар сотиб олишда энг кўп фаолликни Олмаота (2 770 та машина), Остона (2 149), Атирау (788), Чимкент (682), Қарағанда (663), Қўстанай (641), Уральск (479), Усть-Каменогорск (470), Ақтау (467) ва Оқтобе (406) шаҳарлари аҳолиси кўрсатган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 101
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 210
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 131
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 109
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 73
  • Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 15 апр, 19:30 213
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 0
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 5
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 2
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 61
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 7
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 96
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 16
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 81
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 76
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 110
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 91
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 160
  • Бўлимлар