«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 13:33
ЎЗO‘Z

Дональд Трамп самолёти портлаб кетиши мумкин эди

12 мая, 21:51 6 494 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дональд Трамп самолёти портлаб кетиши мумкин эди Boing компаниясининг механиклари техник хизмат ўтказаётган пайтда самолёт тизимларидан бирига шикаст етказилган.

Техникларнинг йўл қўйган хатоси АҚШ президенти Дональд Трампга мўлжалланган самолётнинг ёниб кетиш, ҳаттоки портлаш хавфини туғдирди. VC-25 самолётига етказилган зарар 4 миллион доллар деб баҳоланмоқда, деб ёзади Qalampir.uz.

Тизимдаги бузилишлар жорий йилнинг апрель ойида Техас штати Сан-Антонио шаҳридаги Boing компаниясининг корхонасида содир бўлди. у ерда президент флотининг махсус жиҳозланган Boing 747-200В‘дан бирига техник хизмат кўрсатилган эди.

Механиклардан бири раҳбариятга иш вақтида белгиланган қоидаларнинг баъзиларига амал қилинмагани ҳақида хабар бергандан кейин Федерал ҳукумат текширув ишларини бошлади. Маълум бўлишича, самолёт кислородли тизимининг текшируви чоғида мутахассислар керакли равишда тозаланмаган асбоб ва деталлардан фойдаланганлар.

Регламент бўйича кислород билан алоқада реакцияга киришадиган барча асбоб ва компонентлар тозаланган бўлиши шарт. Механикларнинг масъулиятсизлиги президент самолётида ёнғин чиқиши ёки портлашга олиб келиши мумкин эди.

Boing компанияси техник хизматдаги носозликлар ҳақида Америка ҲҲКга хабар берди. Натижада компания кислородли мосламани ўз ҳисобидан тозалади.

Президент Дональд Трамп Boing 747 базасида ишлаб чиқарилган VC-25 самолётида парвоз қилади. Компания ўтган йили мамлакат раҳбари учун янги самолёт ишлаб чиқариш бўйича тендер ғолиби бўлган эди. Бироқ президент ҳаддан ташқари юқори нарх (4 миллиард доллар) сабабли Boing билан шартномани бекор қилишини айтган. Шунда корпорация раҳбари Трампга янги биринчи рақамли бортни арзонроқ нархда қуриб беришни ваъда қилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 0
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 50
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 83
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 102
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 217
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 55
  • Сўнгги янгиликлар
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 0
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 1
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 5
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 22
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 107
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 49
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 85
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 50
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 90
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 83
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 183
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 94
  • Бўлимлар