«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 15:32
ЎЗO‘Z

Бензинни устама нарх қўйиб сотаётганлар қўлга тушди

12 мая, 13:14 6 921 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бензинни устама нарх қўйиб сотаётганлар қўлга тушди Давлат солиқ қўмитаси Ахборот хизмати хабарига кўра, «Ишонч телефон»ларига бир ҳафтада 228 та мурожаат Давлат солиқ хизмати органларида ўрнатилган «Ишонч телефонлари» орқали ўтган ҳафта давомида (26 апрелдан 2 майга қадар) жами 228 та, шундан 17 та юридик ва 211 та жисмоний шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

Ушбу мурожаатларнинг аксариятида савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида савдо қоидаларининг бузилганлиги ҳамда тўловларни банк пластик карточкалари орқали амалга оширишда ҳисоб-китоб «Терминал» аппаратлари ишлатилмаётганлиги, харид чеки бермаслик ҳолатлари қайд этилган, деб ёзади Hordiq.uz.

Жумладан, Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармасининг «Ишонч телефони»га вилоят ҳудудидаги айрим автомобилларга ёқилғи қуйиш шоxобчалари (АЁҚШ)ларида ёқилғи-мойлаш маҳсулотларининг сунъий равишда етишмовчилигини юзага келтириш, ёқилғиларни ноқонуний равишда ва ностандарт идишларда сотиш, назорат-касса машинасидан фойдаланмаслик, тўлов терминали орқали ҳисоб-китоб қилинганда устама нарx қўйиб сотиш ҳамда шохобчада бензин маҳсулоти бўлсада, сотишдан бош тортиш ёки рад қилиш ҳолатлари ҳақида мурожаат келиб тушган.

Ушбу мурожаат асосида вилоят давлат солиқ бошқармаси ходимлари томонидан Бухоро тумани Шергирон қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган «Қутисос» масъулияти чекланган жамиятига қарашли АЁҚШда ўтказилган текширишда ҳақиқатан ҳам АЁҚШ оператори А.Муқумов томонидан харидорга 8,6 литр бензин маҳсулотининг ҳар литрини 3300 сўмдан 28 минг сўмга, яъни ҳар бир литр бензин нархига 500 сўмдан устама нарх қўйиб сотилаётганлиги аниқланди. Бундан ташқари, у харидорга шохобчада ўрнатилган назорат-касса машинасининг харид чекини ҳам бермаган.
Шохобчада ўрнатилган назорат-касса машинасининг кунлик ҳисоботи билан шохобча кассасидаги тушум солиштирилганда жами 3 миллион 165 минг сўм кунлик нақд савдо пуллари назорат-касса машинаси хотирасига киритилмаганлиги аниқланган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 0
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 0
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 64
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 216
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Бўлимлар