«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 16:16
ЎЗO‘Z

Йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарималарни интернет орқали бепул билиб олиш имкони пайдо бўлди

11 мая, 23:58 13 096 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарималарни интернет орқали бепул билиб олиш имкони пайдо бўлди Ўзбекистондаги ҳайдовчилар Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги, хусусан, Тошкент шаҳри йўлларига ўрнатилган камералар ва радарлар қайдларига тушган ёки тушмаганини мустақил аниқлаш имкониятига эга бўлишди. Эндиликда, Ягона интерактив давлат хизматлари портали фойдаланувчилари белгиланган жарималар хусусида маълумот олишлари мумкин. Бу ҳақда Тошкент ИИББда бўлиб ўтган матбуот брифингида «Электрон ҳукумат» маркази директор биринчи ўринбосари Мурод Расулов ОАВ вакилларига маълум қилди, деб ёзади Кун.уз сайти. Унинг сўзларига кўра, ҳозирча, бу синов тариқасида ишга туширилган.

Ушбу my2.gov.uz портал орқали исталган ҳайдовчи камералар унинг машинасини қоидабузганликда аниқлагани ёки йўқлигини мустақил равишда аниқлаб олиши мумкин бўлади. Бу эса, уйга жарима хусусида мактуб келишидан аввалроқ жаримага тортилгани ёки йўқлигини билиб олиш мумкинлигини англатади.

Бунинг учун ҳайдовчи даставвал, «Электрон ҳукумат» автомобил давлат рақами, транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси серияси ва рақами, шунингдек, суғурта полиси рақамини киритиш лозим бўлади.

Ушбу хизмат Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги кўмагида Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг янгиланган намунасида тақдим этилади.

Уни UZINFOCOM маркази ва «Электрон ҳукумат»ни ривожлантириш маркази ҳамкорликда тақдим этади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 52
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 51
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 484
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 82
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 80
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 9
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 19
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 97
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 298
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 94
  • Бўлимлар