«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 09:46
ЎЗO‘Z

Эрта ўлимнинг икки асосий сабаби аниқланди

10 мая, 11:01 21 684 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Эрта ўлимнинг икки асосий сабаби аниқланди Швециялик шифокорлар инсоннинг эрта ўлимига сабаб бўлувчи икки асосий омилни аниқлади. European Journal of Preventive Cardiology журналида чоп этилган тадқиқотнинг қисқа мазмунини Sof.uz нашри келтирмоқда.

Олимларнинг фикрича, эрта ўлимнинг асосий сабаблари орасида биринчи ўринни чекиш, иккинчи ўринни эса паст жисмоний тайёргарлик эгаллайди. Бундай хулосалар Гётеборг шаҳрида олиб борилган узоқ муддатли кузатишлар натижасида қўлга киритилди. Жами 1913 йилда туғилган 792 киши кузатиб борилди. Кузатувлар 45 йил давом этди.

Тадқиқот бошланган 1963 йилда кузатув остидаги инсонлар 50 ёшда эди. 1967 йилда 656 киши организмнинг максимал кислород сингдириш салоҳиятини кўрсатувчи VO2 max тестини топшира олди. Қолганларга эса акс таъсир хавфи туфайли тест топшириш тақиқланди.

2012 йилда тадқиқот муаллифлари инсонларнинг ўлим сабабларини ўрганиб чиқди. Натижаларга кўра ўрганилган эркаклар уч гуруҳга бўлинди (дақиқасига 2,00, 2,26 ва 2,56 литр кислород истеъмол қилганлар). Бу гуруҳлар VO2 max кўрсаткичлари билан эрта ўлим таҳдиди корреляциясини акс эттиради.

Жисмоний машқлар давомида организм қанчалик кўп кислородни сингдира олса, эрта ўлим хавфи ҳам шунчалик паст бўлар экан.

Чекиш, юқори босим ва қон таркибидаги холестерин миқдори ҳам эрта ўлим билан алоқадор омиллар деб топилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 79
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 120
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 228
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 95
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 315
  • Қуруқ йўтални юмшатишда ёрдам берадиган учта халқона усул 22 апр, 15:13 141
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 63
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 13
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 80
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 52
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 125
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 45
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 88
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 98
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 220
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 89
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 132
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 124
  • Бўлимлар