«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 09:26
ЎЗO‘Z

«Дилкушо»нинг бузилиши сабаблари: Бухоро ҳокимлиги «Озодлик» радиосига раддия берди

10 мая, 09:56 12 258 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Дилкушо»нинг бузилиши сабаблари: Бухоро ҳокимлиги «Озодлик» радиосига раддия берди Бухоро ҳокимлиги «Озодлик радиоси» тарқатган хабарга раддия эълон қилди, деб ёзади Соф нашри. Мақола аввалида — Бухоро шаҳридаги «Дилкушо» деҳқон бозори хусусида айрим хорижий оммавий ахборот воситаларида тарқатилган хабарларга муносабат, деган сўзлар келтириб ўтилган.

Ҳаммаси қандай бошланган эди?
Аниқлик киритиш лозимки, жорий йилнинг 18 апрел куни «Озодлик» Бухоро марказидаги «Дилкушо» бозори бузилиб, гипермаркетга айланиши ҳақида хабар тарқатди. Хабарда тадбиркорлар розилигисиз амалга оширилаётган бу ишлар айрим тадбиркорларнинг қон босими ошиб кетишига сабаб бўлгани таъкидланди.

Бухоро ҳокимлиги матбуот-хизмати хориж ОАВларида эълон қилинган хабарларга жавобан «Ўзбекистонда амалга оширилаётган ҳар бир ислоҳот аввало аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш, улар турмуш даражасини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришга хизмат қилаётганини» айтди.

Ўзгаришлар замирида эзгу мақсад ётибди
Ҳокимлик Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 10-11 март кунлари Бухоро вилоятига уюштирган ташрифи ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ҳаётини юксалтириш, аҳолига қулай турмуш шароитларини яратиш борасида янги даврни бошлаб берганини қайд этган.

«Давлатимиз раҳбарининг ташрифи давомида берган топшириқлари ижросини амалга ошириш мақсадида 2017-2021 йилларга мўлжаланган, шаҳарсозлик, саноат, кичик бизнес, транспорт, қурилиш индустрияси, қишлоқ хўжалиги, туризм, фан, таълим, маданият, спорт ва бошқа соҳаларни ривожлантиришга оид умумий қиймати 3 триллион сўмдан ортиқ 4,5 мингта лойиҳа ишлаб чиқилиб, бу мақсадлар учун жорий йилнинг ўзидаёқ банклар, хорижий инвесторлар ҳамда ишбилармонлар ҳисобидан 1 триллион 32 миллиард сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган», — деб ҳисобот берган ҳокимлик.

Ана шундай йирик лойиҳалардан бири сифатида 2017-2019 йилларда вилоятдаги барча деҳқон бозорларининг қайта реконструкция қилиниб, ушбу мажмуаларда замонавий савдо мажмуалари бунёд этилиши кўзда тутилгани таъкидланган.

Бозорларни реконструкция қилиш ҳақидаги қарорлар харидорлар учун қулай шароитлар яратиш, савдони ташкил этиш соҳасида замонавий талабларга мувофиқ савдо хизмати кўрсатишнинг илғор тажрибаси ва юксак маданиятини кенг тарғиб қилиш, мавжуд деҳқон бозорларини мукаммал реконструкция қилиш сингари эзгу мақсадларни ўзида мужассам этгани таъкидланган.

Бухорода қайта қуриладиган бозорлар рўйхати
Ҳокимлик хабарига кўра, 2017 йилда Бухоро шаҳридаги «Дилкушо», «Марказий деҳқон бозори», Когон шаҳридаги «Соҳибкор», Ғиждувон туманидаги «Ғиждувон» деҳқон бозорлари, 2018 йилда эса Бухоро шаҳридаги «Шарқ», Когон шаҳридаги «Саховат», Ғиждувон туманидаги «Зафаробод», Бухоро туманидаги «Гала Осиё деҳқонобод», Пешку туманидаги «Пешку-Навоий», шунингдек, Олот, Вобкент, Жондор, Шофиркон, Қоровулбозорлари, шунингдек, 2019 йилда Бухоро шаҳридаги «Тўқимачи» ҳамда Қоракўл ва Ромитан деҳқон бозорлари реконструкция қилинади.
Бозорларнинг ҳар бирида турли типдаги замонавий супермаркетлар қурилади, дейилган хабарда.

Дилкушонинг бузилиши сабаблари
Ҳокимлик айни пайтда Бухоро шаҳридаги йирик савдо мажмуаларидан бири ҳисобланган «Дилкушо» деҳқон бозори капитал реконструкция ва қайта қурилиши кўзда тутилганини айтиб ўтган.
Ўтган асрнинг 70-йилларида барпо этилган бозор ҳам меъморий ечим, ҳам аҳоли хавфсизлиги, ҳам санитария нуқтаи назаридан бугунги кун талабларига мутлақо жавоб бермай қолган эди, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, бундан ташқари, бозор атрофидаги расталар, ноқонуний қурилмаларнинг кўплиги, уларнинг режасиз жойлаштирилганлиги харидорлар ҳаракатланишига кўпгина ноқулайликлар туғдирарди.
Айни ушбу омиллар туфайли бозор фаолиятини бугунги замон стандартларига мос тарзда қайта ташкил этиш эҳтиёжи туғилгани айтилган.
«Бу борада янги кўринишдаги бозор ҳудуди аниқланиб, унинг лойиҳаси бир неча вариантларда ишлаб чиқилиб, улар орасида энг мақбули тасдиқланади», аниқлик киритган ҳокимлик.

Барча зарар қонунчилик асосида қопланади
Қарорда бозор қурилиши учун ҳудудлар тайёрланиши ҳамда бино ва иншоотлар бузилиши туфайли юридик ва жисмоний шахсларга етказилган зарарлар амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда қопланиши кўрсатиб ўтилган.
Бунда савдо дўкони биносига эгалик ҳуқуқи мавжуд тадбиркорлар тегишли ҳужжатларни вилоят ҳокимининг 2017 йил 31 мартдаги қарори асосида тузилган ҳудудий ишчи комиссиясига тақдим этган тақдирда уларга янгитдан қуриладиган бозор ҳудудидан тенг ҳажмда жой ажратиб берилади, дейилган.

Ҳокимликнинг бухороликларга мурожаати
«Шаҳар ҳудудида кенг кўламли ободончилик тадбирлари, кўп қаватли турар-жой бинолари, универсал спорт мажмуаси қурилиши ишларининг амалга оширилиши ҳам шаҳар чиройига кўрк қўшиш билан бирга аҳолини иш билан таъминлаш, улар турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилади.
Ушбу дастурларнинг амалга ошиши ўз навбатида ҳудудда туризмнинг ривожланишида ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бир сўз билан айтганда, юқорида қайд этилган амалий ҳаракатлар ва истиқболдаги дастурларнинг амалга оширилиши юртдошларимизнинг бевосита қшллаб-қувватлашларига ҳам боғлиқдир.
Зеро шаҳримиз кўркига кўрк қўшишни истамаган юртдошларимиз бўлмаса керак», — дейилган ҳокимлик мурожаатида.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 226
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 52
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 146
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 52
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 0
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 1
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 0
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 6
  • Ширинликлар юз терисига қандай таъсир кўрсатади? 19 апр, 07:30 12
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 84
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 154
  • Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак" 19 апр, 06:00 42
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 193
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 212
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 322
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 394
  • Бўлимлар