«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 13:30
ЎЗO‘Z

Алишер Усмонов Буюк Британиянинг энг бадавлат одамлари юқори бешталигига киритилди

07 мая, 18:31 10 000 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Алишер Усмонов Буюк Британиянинг энг бадавлат одамлари юқори бешталигига киритилди Россиялик тадбиркор Алишер Усмонов 2017 йил ҳолатига кўра, Буюк Британиянинг энг бадавлат одамлари юқори бешталигига киритилди.

"Металлоинвест" компанияси эгаси ва Лондоннинг "Арсенал" футбол клуби акциядори ҳисобланмиш Усмоновнинг бойлиги 15,3 млрд долларга баҳоланган, деб ёзади Kun.uz.

The Sunday Times нашри томондан тузилган The Sunday Times Rich List 2017 рўйхатининг энг юқори поғонасини банк ва ресторан бизнеси билан шуғулланувчи, ҳинд миллатига мансуб ака-ука Шри ва Гопи Ҳиндужалар (16,2 млрд фунт стерлинг) эгалладилар. Улар Hinduja Group корпорациясига эгалик қилишади.

2-ўринни Собиқ иттифоқдан 1978 йилда АҚШга миграция қилган Леонард Блаватник (15,98 млрд фунт стерлинг) эгаллади. У Warner Music Group компанияси ва дунёда полипропилен ишлаб чиқарувчи энг йирик корхона LyondellBasell Industries NV’ни назорат қилувчи Access Industries холдинг компанияси асосчиси ва раиси ҳисобланади.

3-ўринни эса ака-ука Дэвид ва Саймон Рубенлар (14 млрд фунт стерлинг) эгалламоқдалар. Келиб чиқиши ҳиндистонлик бўлган Рубенлар нашрнинг аввалги йилги рейтингига бошчилик қилгандилар.

Таъкидлаш жоиз, ушбу рўйхатнинг 13-поғонасидан яна бир россиялик тадбиркор, "Челси" клуби эгаси Роман Абрамович ўрин олди.

Sky News нашрининг маълум қилишича, рўйхатдан ҳаммаси бўлиб 134 киши ўрин олган. Таъкидланишича, айни вақтда Буюк Британияда унинг тарихидаги энг кўп сондаги миллиардерлар мавжуд.

Рейтингга киритилган барча миллиардерларнинг умумий бойлиги 658 млрд фунт стерлингга баҳоланган ва бу миқдор 2016 йилги кўрсаткичдан 14 фоизга кўпроқни (575 млрд фунт стерлинг) ташкил қилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 1
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 13
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 157
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 47
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 256
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 130
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 1
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 0
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 1
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 12
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 157
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 39
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 51
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 46
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 256
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 130
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 147
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 115
  • Бўлимлар