«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 07:03
ЎЗO‘Z

Президент янги фармонни имзолади: Прокуратура органлари фаолиятида ўзгариш бўлади

02 мая, 15:26 8 186 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент янги фармонни имзолади: Прокуратура органлари фаолиятида ўзгариш бўлади Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 апрель куни «Мамлакатни модернизация қилиш ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишда прокуратура органлари ролини кучайтириш тўғрисида»ги фармонини имзолади. Ҳужжат матни Lex.uz сайтида чоп этилди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясини беш устувор йўналиш бўйича фаол амалга ошириш мақсадида «мамлакатдаги қонун устуворлиги ва ҳуқуқий тартибни таъминлашда прокуратура органлари салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, демократик ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга йўналтирилган қонунчилик актларининг сўзсиз ижросини таъминлаш» талаб этилади.

Шунга биноан, прокуратура органларининг устувор вазифаси сифатида «Халқ манфаатларига хизмат қилиш» белгиланган. Ушбу олий мақсадга жамиятда қонунийликни мустаҳкамлаш, қонунларнинг сўзсиз бажарилишини самарали назорат қилиш ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, демократик ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга йўналтирилган қонунчилик актлари ижросини таъминлаш орқали эришиш назарда тутилган. Фармонда белгиланганидек, прокуратура органларининг асосий эътибори:

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича комплекс дастурларнинг сўзсиз ижро этилишини назорат қилиш, амалга оширилаётган ислоҳотларга тўғаноқ бўлаётган омиллар ва тизимли нуқсонларни аниқлаб барҳам бериш;

Тадбиркорлик фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш;

Аҳоли билан очиқ бевосита мулоқот олиб бориш, фуқаролар муррожаатларини ўз вақтида ҳал этиш, аҳоли ҳуқуқий маданиятини ошириш, жамиятда қонунбузарликка нисбатан салбий муносабатни шакллантириш;

Кам таъминланган оилаларнинг манзилли ижтимоий ҳимояланишини таъминлаш, янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича дастурларнинг ҳаётга татбиқ этилиши, иш ҳақи, пенсия, стипендиялар ва нафақаларнинг ўз вақтида тўланишини назорат қилиш;

Сифатли тиббий ёрдам, аҳолига сотилаётган дори воситаларининг арзонлиги, таълим жараёни сифати, фуқароларнинг арзон уй-жойлар билан таъминланиши, тураржойлар харид қилишда кредитлар ола билиши, биринчи навбатда, ёш оилалар, етим болалар, коммунал хизматлар кўрсатилиши сифати ҳамда тўловларнинг ўз вақтида адо этилишини назорат қилиш;

Табиий бойликлар ва ер ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланишни назорат қилиш вазифаларига қаратилган.

Шу билан бирга, фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Бош прокуратураси таркибида ижтимоий қонунчилик ижросини назорат қилиш бўйича бошқарма ҳамда иқтисодий қонунчиликка риоя этилишини назорат қилиш бўйича бошқарма ташкил этилади.

Бундан ташқари, Бош прокурорнинг қонунийлик ва ҳуқуқий тартиботни таъминлаш муаммоларини аниқлаш ва мувофиқлаштиришни ташкил этишга масъул ўринбосари лавозими ҳам таъсис этилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 136
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 166
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 218
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 258
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 56
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 154
  • Сўнгги янгиликлар
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 0
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 2
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 188
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 91
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 39
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 159
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 161
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 223
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 91
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 265
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 320
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 397
  • Бўлимлар