«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 04:36
ЎЗO‘Z

100 нафар мансабдор жазоланди, 8 нафари ишдан олинди

01 мая, 22:58 6 364 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
100 нафар мансабдор жазоланди, 8 нафари ишдан олинди 2017 йил 11 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизомини мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида”ги қарори чиққан эди. Бу ҳақда Qalampir.uz сайти ёзмоқда.

Ҳужжат раҳбарларнинг шахсий жавобгарлигини оширишни кўзда тутади. Апрель ойининг сўнгги ўн кунлигида давлат идораларида биринчи чорак якунларига бағишлаб ўтказилган йиғилишларда ушбу ҳужжат ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Жумладан, Молия вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, вазирликда ўтказилган ана шундай йиғилишда туман (шаҳар) ва вилоят молия органлари, шунингдек, вазирлик марказий аппаратининг 66 нафар мансабдорига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган.

Меҳнат вазирлигида бўлиб ўтган мажлисда эса аҳоли бандлиги дастури ижросини таъминлашда йўл қўйган камчиликлари учун 34 нафар мансабдор шахсга турли интизомий жазо қўлланилган, 8 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган.

Қайд этиш жоизки, раҳбарларнинг лавозимда қолиш ёки қолмаслиги масаласида уларнинг халқ дардини тинглаш, одамлар муаммоларини ҳал қилишга қаратаётган эътибори асосий мезон сифатида кўрилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 52
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 148
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 40
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 230
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 93
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 36
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 111
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 99
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 68
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 59
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 40
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 35
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 41
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 40
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 184
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 299
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 25
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 52
  • Бўлимлар