«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 23:36
ЎЗO‘Z

Инсон организмида кальций етишмовчилигининг аломатлари

29 апр, 23:31 34 066 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Инсон организмида кальций етишмовчилигининг аломатлари Инсон саломатлиги ҳамда хотиржамлиги учун организмда барча витаминлар ва минерал моддалар меъёрда бўлиши зарур
У ёки бу модданинг етишмовчилигидан инсон танаси хасталаниб, бу ҳақда сигнал беради.

Бу кальций моддасига ҳам тегишлидир. Унинг етишмовчилигидан нафақат болалар ва ёши улуғ кишилар, балки меҳнатга яроқли ёшдаги аҳоли ҳам азият чекади.

Бундан ташқари ёшлигида етарли миқдорда кальций моддасига бой неъматлардан истеъмол қилмаслик қариганда суяк ва бўғим касалликларига чалинишга сабаб бўлади.

Қуйида келтириладиган танадаги ўзгаришлар кишини бу ҳақда огоҳлантиради:
- Тирноқ, соч ва суяклар мўртлиги.
- Тирноқ юпқалашиб, секин ўсади, лат ейиш ва синиш ҳоллари осон бўлиб қолади. Сочларнинг ранги ўчиб, кўп тўкилади, учларидан синиши кўпаяди.
- Кальций етишмовчилигидан тишлар заифлашади. Улар синувчан ва шикастланишга таъсирчан бўлиб қолади.
- Кальций етишмовчилигини бошидан кечираётган киши асабий ва сержаҳл бўлиб қолади. Тез чарчайди, фикрлари тарқоқ бўлади. Шунингдек, баданда тез-тез титроқ юз бериб туради.
- Болаларда ўсишнинг секинлашуви кальций етишмовчилигидан дарак беради.

Кальций етишмовчилиги аниқланганида шифокорлар бу ҳолатни меъёрига келтиришга ўтишади. Бунда аввал парҳез услуби тавсия этилади. Организмда кальций моддасини кўпайтириш учун шифокорлар кальцийга бой бўлган табиий озуқавий маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилишга асосланилади.

Бундай озуқавий манбалар қаторига сут маҳсулотлари (творог, сут, йогурт, кефир, пишлоқ, қаймоқ ва бошқалар); яшил сабзавотлар карам, турп ва редиска барги билан, япроқли кўкатлар (райҳон, петрушка, укроп); дуккакли ўсимликлар (нўхат, фасоль); ёнғоқлар (писта, ёнғоқ, бодом); кунжут, балиқ консервалари ва турли меваларнинг янги олинган шарбатлари киради.

Организм кальцийни ўзлаштиришига маъданли газлаштирилган ичимликлар, кофе ва алкоголь тўсқинлик қилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 1
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 142
  • Организм учун энг муҳим элемент — магнийга бой маҳсулотлар 27 мар, 08:57 135
  • Сочлар саломатлиги ва тезроқ ўсиши учун фойдали маҳсулотлар 26 мар, 17:23 71
  • Тўсатдан бош айланиши ва кўнгил айниши нимадан дарак беради? 26 мар, 15:08 155
  • Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик! 26 мар, 09:09 361
  • Сўнгги янгиликлар
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 0
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 0
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 1
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 2
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 57
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 8
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 14
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 80
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 303
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 24
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 266
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 151
  • Бўлимлар