«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 09:05
ЎЗO‘Z

Кечқурун нима ейиш қоматга зарар етказмайди?

29 апр, 11:54 18 444 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Кечқурун нима ейиш қоматга зарар етказмайди? Баъзан уйқуга ётишдан олдин очиққанингизни ҳис қиласиз. Лекин қоматга зарар етказмасдан қандай овқатлар билан қоринни тўйғазса бўлади? Қуйидаги рўйхатда келтирилган таомлар организмга ортиқча калория юкламасдан қоринни тўйдиришга ёрдам беради.

Курка/Товуқ

Триптофан аминокислотаси организмда уйқу гормони меланинннинг ишлаб чиқарилишига ёрдам беради. Таркибида бу муҳим модда бўлган озиқ-овқатлардан бири курка ва товуқларнинг гўшти ҳисобланади. Бу таомнинг 100 граммдан сал кўпроқ ўлчамдаги унча катта бўлмаган порцияси осон ҳазм бўлади ва бир вақтнинг ўзида ухлашга ҳам ёрдам беради.

Ачитилган сут маҳсулотлари

Кечки пайтда овқатланиш учун фойдали ва енгил вариант – ачитилган сут маҳсулотлари қўшилган овқатлар ҳам бўлиши мумкин. Табиий ачиган сут маҳсулотлари таркибида фойдали бактериялар мавжуд.

Балиқ

Уйқу олдидан тузланган ва дудланган балиқ организмга фақат зарар келтиради, лекин буғда пиширилган ёғсиз навлари эса аксинча таъсир кўрсатади. Улар тузлар ва зарарли ёғлар каби йиғилиб қолмасдан қоринни тўйдиради ва организмни фойдали моддалар билан таъминлайди.

Бодом

Бодом қомат учун энг хавфсиз ёнғоқ деб ҳисобланишидан ташқари, у магний моддасига ҳам бойдир. Бир сиқим бодом тўйиш ҳиссини беради ва шунингдек тез ухлашга ёрдам беради.

Олма

Кечки пайт ейиш учун духовкада пиширилган олма ҳам мос келади. У очлик ҳиссини пасайтиради ва организмда ёғ захирасига айланиб қолмайди.

Манба: “Дарё”




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 23
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 200
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 310
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 163
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 280
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 147
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 0
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 0
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 1
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 4
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 21
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 8
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 23
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 73
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 180
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 385
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 118
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 124
  • Бўлимлар