«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 13:45
ЎЗO‘Z

Россияликларнинг 82 фоизи Путиннинг фаолиятидан мамнун

27 апр, 21:42 7 138 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россияликларнинг 82 фоизи Путиннинг фаолиятидан мамнун Владимир Путиннинг РФ президенти лавозимидаги фаолияти 82 фоиз россияликни қониқтиради. Унинг сиёсатидан норозилар сони 18 фоизни ташкил қилди. Ижтимоий ва маркетинг тадқиқотлар ўтказувчи Левада таҳлил маркази томонидан тақдим этилган рейтинг шундан далолат беради деб ёзади Кун нашри.

Манбага кўра, 51 фоиз фуқаро Россия тўғри йўналишда ҳаракатланмоқда, деб ҳисоблайди. Мамлакат кетаётган йўлдан норозилар 32 фоизни ташкил қилди. 17 фоиз аҳоли эса жавоб беришга қийналди.

Апрель ойида Россия ҳукумати фаолиятини 46 фоиз респондент ижобий баҳолади, январь ойида бу кўрсаткич 51 фоизни ташкил қилган. Вазирлар Маҳкамаси фаолиятидан норозилар сони 53 фоизга ошган, январь ойида ушбу кўрсаткич 48 фоиз бўлган.

Давлат думаси фаолиятини 42 фоиз респондент қўллаб-қувватлаган (март ойида - 38 фоиз), норозилар - 57 фоиз (бир ой аввал - 60 фоиз).

Вилоят губернаторлари фаолияти 53 фоиз респондент томонидан маъқуллаган. Уларнинг фаолиятидан норозилар 45 фоизни ташкил қилди.

Шунингдек респондентлардан уларда ишонч ҳиссини уйғотадиган сиёсатчи ва жамоат арбоблари номини айтиш сўралди. Илк учликда, 2016 йилда бўлгани каби, президент Владимир Путин, ТИВ раҳбари Сергей Лавров ва Мудофаа вазири Сергей Шойгу қайд этилган.

14 фоиз респондент россиялик сиёсатчиларга ишончсизлик билдирган, 12 фоизи эса сиёсатга қизиқмаслигини кўрсатган.

Марказ мутахассислари 21-24 апрель куни 18 ёш ва ундан катта 1600 киши иштирокида сўровнома ўтказди. 137 аҳоли пункти ҳамда 48 маҳаллий минтақа фуқаролари сўровномага жалб этилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 2
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 21
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 275
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 172
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 165
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 844
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 0
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 1
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 1
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 2
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 1
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 20
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 61
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 33
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 55
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 23
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 275
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 24
  • Бўлимлар