«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 01:27
ЎЗO‘Z

Камҳаракат ҳаёт тарзининг саломатликка таъсири

26 апр, 20:04 10 503 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Камҳаракат ҳаёт тарзининг саломатликка таъсири Биз ҳаракатсиз яшаш тарзи тўғрисида салбий маънодаги гапларни кўп эшитамиз, у ёмон кайфиятга сабаб бўлиши ёки ҳатто касалликлар ҳам қўзғатиши мумкинлиги тўғрисида айтишади. Ҳақиқатан ҳам нима учун ҳаракатсиз яшаш тарзи шунчалик зарарли?

Жисмоний ҳаракат мияда янги ҳужайралар пайдо бўлиши ва бошқа ўзгаришлар юз беришини таъминлаш билан унинг ҳолатига амалий таъсир ўтказади. Янги тадқиқодлар шуни кўрсатадики, ҳаракатсизлик бош миядаги айрим нейронларнинг деформациясига олиб келади, бу эса ўз навбатида юракка ҳам таъсир қилади.

Бундан 20 йил олдин кўпчилик олимлар қарилик бошланиши билан мия тузилиши бутунлай маҳкамланиб қолади деб ҳисоблашган. Лекин охирги неврологик тадқиқодлар натижасига кўра, бутун ҳаётимиз давомида мия ўз ҳаракатчанлигини сақлаб қолар экан. Олимлар мия ривожланиши учун айниқса жисмоний машқлар самарали бўлишини айтишмоқда.

Олимлар тахмин қилишларича симпатик асаб тизими миянинг рострал бўлимидаги нейронлар томонидан ҳаддан ташқари кўп хабар олиши натижасида тартибсиз ва хавфли муносабат билдира бошлайди.

Оддий қилиб айтганда, нейронлар симпатик асаб тизимини анча қаттиқроқ безовта қила бошлади, бу эса ўз навбатида унинг фаолият мувозанати бузилишига олиб келади. Натижада қон босими ошишини ва юрак-томир касаллигини келтириб чиқаради.

Хулоса: камҳаракатли яшаш тарзининг жуда кўп физиологик оқибатлари бор, шу жумладан бош миянинг тузилиши ва фаолиятига ҳам таъсир етказади.

Манба: «Дарё»




Мавзуга оид янгиликлар
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 47
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 236
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 128
  • Қулупнайнинг сиз билмаган 10 та фойдали хусусияти 17 апр, 07:41 151
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 17 апр, 05:30 126
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 132
  • Сўнгги янгиликлар
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 6
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 107
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 16
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 45
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 69
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 47
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 120
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 45
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 200
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 87
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 189
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 68
  • Бўлимлар